• Қўшиқнинг туғилиши

      16 Октябрь 2018 04:24 | 95 | Наср

      Қўнонбой дала-даштларни кезишни хуш кўрадиган одам эди. Дўсту ёронларини кўргани қўшни овулларга тез-тез қатнаб турарди. Бир гал у Қарқарага борадиган бўлди. Масофа йироқ, отда ўн икки соатлик йўл. Ота-бола отга миниб, саман йўрғанинг бошини Қарқарага буришди. От ўзига таниш сўқмоққа тушиб олгач, Қўнонбой тизгинни қўйиб юборди. Офтоб эндигина бош кўтараётган, ҳад-ҳудудсиз саҳро узра ўзининг олтин ранг ёғдуларини сочаётган палла. Қўнонбой кенгликларга боқиб, бирдан дўмбира чертгиси келди. Хуржунидан дўмбирасини олиб, бироз ғадир бармоқлари билан уни черта бошлади. Куй оҳанглари бўшлиқ узра ёйилиб кетди. У шу қадар берилиб чалардики, ўзининг қаерда кетаётганини ҳам унутиб қўйганди. Куй тобора авжига минарди. У ҳозир чалаётган наво аввалгиларига ўхшамасди. Дўмбира булбул мисол нола қиларди. Ўзининг тилида, шу пайтгача ҳеч кимга айтмаган ва пинҳон сақлаб келган ички изтиробларини фош қилиб ташламоқчи бўлгандек фарёд соларди, дарди дунёсидан бўзларди.

    • Болаликнинг илк кошонаси

      03 Август 2018 10:40 | 163 | Наср

      Бешик - туркий халқлар хусусан ўзбек, тожик, туркман, қорақалпоқ, қирғиз ва бошқа шарқ халқлари орасида қадимдан кенг тарқалган жиҳоз. Дастлаб қадимги манбаларда, хусусан, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари (XI аср)да тилга олинган.

    • От суғорган аёл сабоғи

      18 Июль 2018 04:01 | 165 | Наср

      Тарбия деганда, аксарият ҳолларда, катталарнинг кичикларга, ота-онанинг фарзандларига, устознинг шогирдига берадиган бебаҳо маънавий мероси, таъсири тушунилади. Бу ёндашув инсонлар ўртасида маданий муносабатлар шакллана бошлаган қадим замонлардан буён ўзини оқлаб, самара бериб келаяпти. Айниқса, Шарқда «Калила ва Димна» номи билан машҳур бўлган ҳиндларнинг «Панчатантра» («Беш ҳикмат»), «Тўтинома» деб аталган «Шукасапсата» («Тўтининг етмиш беш ҳикояси»), шунингдек, Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Бахт-саодатга йўлловчи билим»), Муслиҳиддин Саъдийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Носириддин Рабғузийнинг «Қиссаи Рабғузий», Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» («Кўнгилларнинг севгани») каби ўнлаб дурдона асарлари асрлар давомида тарбия ишининг дастури вазифасини ўтаб келмоқда. Уларда поклик, ростгўйлик, жўмардлик каби ахлоқий-тарбиявий моҳият устуворлик касб этгани билан янада аҳамиятлидир.

    • Буюк тарихчи, шарқшунос олим

      31 Май 2018 04:05 | 173 | Наср

      Бўрибой Аҳмедов 1924 йилда Қўрғонтепа тумани, Қорасув қишлоғида туғилган. 2002 йилда Тошкентда вафот этган. Тарихчи ва шарқшунос.

    • Адабиёт - абадият яратиғи. Ёхуд Исҳоқжон Нишоновнинг "Жасорат" романидаги Биринчи Президентимиз сиймоси

      15 Май 2018 09:01 | 203 | Наср

      Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Жасорат” сўзини тез-тез тилга олар, айниқса, маънавий жасоратга алоҳида урғу берар эди.

      Балки шу боис ёзувчи, “Эътироф” мукофоти соҳиби Исҳоқжон Нишонов “Жасорат” - “Наманган - 1991” номли романи учун шу сўзни танлади. Асар “Наманган” нашриётида чоп этилди. Роман Ислом Каримовнинг буюк жасорати ҳақида.

    • "Yulduzli tunlаr"

      12 Май 2018 03:52 | 218 | Наср

      O‘zbеk nаsrining yirik nаmоyandаlаridаn biri, Хаlq yozuvchisi Pirimqul Qоdirоv 1928-yildа tаvаllud tоpgаn.

      У 1951-yili Tоshkеnt Dаvlаt Univеrsitеtini tugаtib, M. Gоrkiy nоmidаgi jаhоn аdаbiyoti institutining аspirаnturаsigа kirdi. «Аbdullа Qаhhоrning urushdаn kеyingi ijоdi» mаvzusidа nоmzоdlik ilmiy ishini himоya qildi.

    • Китоб мутолааси энг зарур эҳтиёжга айлансин

      15 Сентябрь 2017 09:43 | 727 | Наср

      Китоблар - қалбни ёритади, инсонни юксакликка кўтаради, кучига куч қўшади, унда энг яхши орзу-истакларни уйғотади, ақлни чархлайди ва юракларимизни юмшатади.

    • Ifoda san'ati

      14 Сентябрь 2017 17:13 | 697 | Наср

      Ota-bobolarimiz qadimdan “Yaxshi niyat - yarim davlat” maqolidagi fikrga ishonishgan. Shu bois ham ular doimo yaxshi niyat qilshgan. Og‘izdan chiqayotgan har bir so‘zga e’tiborli bo‘lishimizni uqtirishgan. Bir rivoyatda podsho tushining ta’birini aytib bergan ikki vazir taqdirini ko‘pchiligimiz bilamiz. Fikrlab, yaxshi so‘zlaydigan vazir mukofotlarga sazovor bo‘ladi, fikrini qo‘pol tarzda ifodalagan vazir esa o‘limga hukm qilinadi. Ko‘rinadiki, fikr to‘g‘ri bo‘lsa ham, so‘z bilan ifodalashda nomuvofiqlik bo‘lsa, kishini qanday falokatlar kutadi. 

    • "Бир шеър ёзмоқчиман биттагина шеър…"

      12 Сентябрь 2017 10:16 | 378 | Наср

      Инсон - метин ирода соҳиби! Бу ирода, бу матонат ҳаётнинг оқу қора дақиқаларини англашга, вақти келганда эса енгишга қодир. Бунинг учун инсонда бирор мақсад ва шу мақсадга нисбатан ишонч бўлса бас. Одамзот дунёга бирор бир мақсад йўлида ниманидир излаб келади, аслида. Гоҳида эса нима излаётганини ўзи ҳам билмай яшайди. Афсуски, ана шу қидиргани “оёғи остида” эканлигини кечроқ тушуниб етади. Ахир айтишади-ку, “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ”, деб.

    • Asarning asl mohiyati

      13 Июль 2017 16:46 | 426 | Наср

      Ijod olamining vakili borki, uning qon-qoniga singib ketgan iste’dod, qalb nidosi vujuddan portlab chiqib o‘zligini ko‘rsatmaguncha taskin topmaydi. Barcha iste’dod o‘z diyori, tug‘ilib o‘sgan zamini qo‘ynida pishib yetiladi. Shu bois ham, biror yozuvchi yo‘qki, Vatanini madh etmagan, u haqida bir misra bo‘lsa-da, she’r bitmagan bo‘lsa. Har bir shoir ham dastlab diyori, ona Vatani madhini qalamga oladi, qo‘lidan kelgancha to‘rt misra bo‘lsa-da, uning tarannumini she’rga soladi. 

    • Ёшлар тарбияси – устувор вазифа

      23 Июнь 2017 11:37 | 737 | Наср

      Бугун мустақил Ўзбекистонимизда ёшлар тарбияси ва келажаги учун улкан ишлар амалга оширилмоқда, умумий ўрта таълим ва унинг узвий давоми бўлган касб-ҳунар ҳамда олий таълим сифатини оширишга, ўғил-қизларимизнинг малакали кадр бўлиб етишишига жиддий эътибор қаратилмоқда ва ёшлар тарбияси, давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

    • Китобсиз уй - қуёшсиз кун...

      23 Июнь 2017 11:33 | 436 | Наср

      Китоб қалбни ёритади, инсонни юксакликка кўтаради, кучига куч қўшади, унда энг яхши орзу-истакларни уйғотади, ақлни чархлайди ва юракларимизни юмшатади.

      Дунё мамлакатларида кутубхоналар, жамият тизимида нуфузли ўринга эга бўлиб, интернет тармоғи билан ёнма-ён ҳолатда бир-бирини тўлдириб, фаолият кўрсатмокда.

    • Kelajak sari bilim bilan!

      23 Июнь 2017 11:27 | 426 | Наср

      Ushbu maqolani yozishimdan maqsad siz o‘quvchilarni ilm gulshaniga oshno etish, qalbingizga biroz bo‘lsa-da bilimga rag‘bat urug‘ini sochishdir. Ma’lumki, qalbning ozig‘i ilmdir. Kimki ilmdan uzoq bo‘lsa, uning qalbi kasaldir, u qalb mol-u dunyo dengiziga cho‘kib, o‘lib bo‘lgandir. Uning eng katta fojiasi, ilm - qalb ibodati ekanligini unutganligidadir. 

    • Вақт - бебаҳо неъмат. Ундан бугунги ёшлар қандай фойдаланмоқда?

      08 Июнь 2017 13:56 | 342 | Наср

      Бугунги кунда юртимизда ёшларнинг маънан етук, жамиятимизга ва халқимизга фойдали шахс бўлиб камол топиши учун муайян дастурдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида мустақил Ўзбекистонимиз тараққиёт поғоналаридан йилдан-йилга юксалиб бормоқда. Юртдошларимиз турли соҳаларда ҳавас қилса арзигулик ютуқларни қўлга киритиб, Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига сабабчи бўлишмоқда. 

    • "Инсон ҳусни" китобини ўқиб...

      02 Июнь 2017 16:10 | 368 | Наср

      Ёзувчи Мирзакалон Исмоилийнинг “Инсон ҳусни” номли китобини ўқиб, ўзимдаги катта ҳаётий тажрибаларимни янада бойитдим. Ҳаётда билганларим ҳали денгиздан томчи эканлигини англадим. “Бешикдан то қабргача илм изла” деб бежиз айтилмаганлигига яна бир карра иқрор бўлдим.

    • Bolalarga bering, dunyoni...

      02 Июнь 2017 16:07 | 784 | Наср

      Bolalar borki, ko‘ngillarni xushnud etuvchi ajib bir quvonch bor, bolalar borki, ulardagi beg‘ubor qalbni his etguvchi tuyg‘ular mujassam. Bolalarning atiga birgina sof kulgusi kishini butun dardu alamidan, g‘am-g‘ussasidan bir lahza bo‘lsa-da ozod etadi. Ularni ko‘rsangiz ko‘nglingizda nur porlaydi. Bolalarning sho‘x-shodon o‘yinlarini kuzata turib, ularga qo‘shilib o‘ynagingiz keladi. Yana beg‘ubor bolalikka qaytib qolishni xohlaysiz. Mana shu bolalarga imkoniyatingiz boricha sho‘xlik qilishi uchun sharoit yaratib berishni istaysiz.

    • Онамнинг сабоқлари

      25 Май 2017 11:15 | 321 | Наср

      Онам... Мунис ва меҳрибон. Атрофимда парвона. Меҳрини ҳеч қачон мендан аямаган онам. Ўқишдан қайтишимни пойлашдан чарчамаган онам. Менинг учун садоқат тимсоли. Уни таърифлашга тилим ҳам, қаламим ҳам ожиз. 

    • "Музейлар - жаҳон халқларининг хазинаси"

      25 Май 2017 11:05 | 528 | Наср

      “Тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва ташвиқ қилиш ишларини бажарувчи илмий, маърифий муассаса дейилганида, албатта, биз музейни тушунамиз. Музейлар орқали ўтмишга, инсоният босиб ўтган йўлларнинг ҳақиқий қиёфасини кўришга муваффақ бўламиз.

    • Ҳаёт сабоқлари

      13 Май 2017 13:20 | 371 | Наср

      Ҳаёт - инсонга бир марта бериладиган бебаҳо неъмат. Бу ҳаётда қандай яшаш керак? деган саволга ҳар бир ақли расо киши “яхши яшаш керак” деб жавоб бериши тайин. Аммо “яхши яшаш учун нима қилиш керак?” деган саволга турлича жавоб бўлиши ҳам аниқ. Бировга бахтли бўлишни ўргатиб бўлмайди. Чунки бахтни ҳар ким ўзича тасаввур қилади. Аммо бахтга олиб борувчи йўлларни биз катталар кўрсатишга ҳақлимиз, токи биз йўл қўйган хатоларни ёшларимиз такрорламасликларини ва ютуқларимиздан сабоқ олишларини жуда-жуда хоҳлаймиз. 

    • Ёш авлод - бизнинг келажагимиз!

      11 Май 2017 17:06 | 485 | Наср

      Буюк маърифатпарвар бобомизнинг ушбу муқаддас сўзлари ҳозирги вақтга келиб ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Бугунги кунда ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида, аввало, шахсни кўриши зарур. Ана шу шахс эртанги келажагимиздир. Келажакнинг қандай бўлиши, албатта, биз катталарга боғлиқ.