• Кейин дарду ҳасратда қолманг…

      15 Декабрь 2018 10:10 | 4 | Адабиёт

      Энди мен ҳам йигит ва қиз ҳолига тушиб қолдим. «Эссиз, шундай чиройли, ўқимишли қиз-а?!» - деган сўзлар хаёлимда айлана бошлади. 

    • Оппоқ орзуларни оғушлаган «Оқ кема»

      10 Ноябрь 2018 06:14 | 62 | Адабиёт

      Адабиёт - ҳар бир миллат ҳаёти ва қалбини намоён этувчи ноёб ижодий яратиқ. Инсонни инсондек яшашга ўргатадиган, ёруғ оламда ким яхшию, ким ёмон, нима фойдаю, нима зиёндан, савобу гуноҳлардан огоҳ этадиган сабоқномадай қадрли. Шу боис, бадиий асарни ўзига хос тарбиячи, деб айтсак хато эмас.

    • Қўшиқнинг туғилиши

      16 Октябрь 2018 04:24 | 95 | Наср

      Қўнонбой дала-даштларни кезишни хуш кўрадиган одам эди. Дўсту ёронларини кўргани қўшни овулларга тез-тез қатнаб турарди. Бир гал у Қарқарага борадиган бўлди. Масофа йироқ, отда ўн икки соатлик йўл. Ота-бола отга миниб, саман йўрғанинг бошини Қарқарага буришди. От ўзига таниш сўқмоққа тушиб олгач, Қўнонбой тизгинни қўйиб юборди. Офтоб эндигина бош кўтараётган, ҳад-ҳудудсиз саҳро узра ўзининг олтин ранг ёғдуларини сочаётган палла. Қўнонбой кенгликларга боқиб, бирдан дўмбира чертгиси келди. Хуржунидан дўмбирасини олиб, бироз ғадир бармоқлари билан уни черта бошлади. Куй оҳанглари бўшлиқ узра ёйилиб кетди. У шу қадар берилиб чалардики, ўзининг қаерда кетаётганини ҳам унутиб қўйганди. Куй тобора авжига минарди. У ҳозир чалаётган наво аввалгиларига ўхшамасди. Дўмбира булбул мисол нола қиларди. Ўзининг тилида, шу пайтгача ҳеч кимга айтмаган ва пинҳон сақлаб келган ички изтиробларини фош қилиб ташламоқчи бўлгандек фарёд соларди, дарди дунёсидан бўзларди.

    • Машҳур донишманд, беназир шоир ва бетакрор мутафаккир

      13 Октябрь 2018 04:03 | 92 | Адабиёт

      Жалолиддин Румий тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи диалектикасини тадқиқ этган буюк мутафаккирдир. Унинг қарашларида, энг муҳими, мутаассиблик, кўр-кўрона ақидапарастлик жиҳатларини кўрмайсиз.

    • Нега газета ўқимай қўйдик...

      09 Октябрь 2018 04:21 | 97 | Сиз учун фойдали

      Ёшим 72 да. Қирқ саккиз йилдан зиёд вақт мобайнида таълим соҳасининг турли бўғинларида хизмат қилдим. Шундан 32 йили бевосита ҳунар-техника таълими соҳасидадир. Билим юрти директори ўринбосари, бошқарма методисти, бошқарма бўлим бошлиғи, вилоят ўқув-методика Маркази директори лавозимларида ишладим. 2000 йилда бошқарманинг “Маҳорат мактаби” газетасини ташкил этиб, 2012 йилгача бошқардим.

    • Германиями ё Олмония?

      23 Август 2018 04:35 | 170 | Сиз учун фойдали

      Европанинг қоқ марказида жойлашган, дунёнинг айрим тилларида Германия, айримларида Олмония деб аталадиган мамлакатнинг асл номи Дойчланд. Унинг давлат тили “Дойч”, “Дойче шпрахе”. Мамлакат фуқароси “Дойче” деб аталади. Бу тил Швейцария, Австрия, Люксембург, Лихтенштейн ва Нидерландияда давлат тили деб қабул қилинган. Бу тил жаҳон классиклари Шиллер, Гёте, Ренген, Диезел, Коч, Херз, Уолт, Эйнштейн, Бетховен, Моцарт ва бошқаларнинг она тили ҳисобланади.

    • Болаликнинг илк кошонаси

      03 Август 2018 10:40 | 163 | Наср

      Бешик - туркий халқлар хусусан ўзбек, тожик, туркман, қорақалпоқ, қирғиз ва бошқа шарқ халқлари орасида қадимдан кенг тарқалган жиҳоз. Дастлаб қадимги манбаларда, хусусан, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари (XI аср)да тилга олинган.

    • Хотирамиз нега сусайиб кетяпти?

      21 Июль 2018 05:17 | 186 | Сиз учун фойдали

      Сўнгги йилларда олимлар инсон хотираси тобора сустлашиб бораётгани ҳақида бонг урмоқдалар. Хоккайдо университетида олиб борилган тадқиқотлар кишилар нафақат ўз вазифа ва бурчларини, ҳатто ўз йўналишларию мижозларини ҳам хотирада сақлай ололмаётганларини кўрсатди. 35 ёшгача бўлганларда мантиқий фикрлаш доираси тобора чекланяпти. Бу уларнинг кенг кўламдаги янгиликлар оқими ичидан ўзлари учун муҳим бўлганларини ажрата олмасликларида яққол кўриняпти.

    • От суғорган аёл сабоғи

      18 Июль 2018 04:01 | 165 | Наср

      Тарбия деганда, аксарият ҳолларда, катталарнинг кичикларга, ота-онанинг фарзандларига, устознинг шогирдига берадиган бебаҳо маънавий мероси, таъсири тушунилади. Бу ёндашув инсонлар ўртасида маданий муносабатлар шакллана бошлаган қадим замонлардан буён ўзини оқлаб, самара бериб келаяпти. Айниқса, Шарқда «Калила ва Димна» номи билан машҳур бўлган ҳиндларнинг «Панчатантра» («Беш ҳикмат»), «Тўтинома» деб аталган «Шукасапсата» («Тўтининг етмиш беш ҳикояси»), шунингдек, Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Бахт-саодатга йўлловчи билим»), Муслиҳиддин Саъдийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Носириддин Рабғузийнинг «Қиссаи Рабғузий», Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» («Кўнгилларнинг севгани») каби ўнлаб дурдона асарлари асрлар давомида тарбия ишининг дастури вазифасини ўтаб келмоқда. Уларда поклик, ростгўйлик, жўмардлик каби ахлоқий-тарбиявий моҳият устуворлик касб этгани билан янада аҳамиятлидир.

    • Билл Гейтсдан тавсия: мутолаа учун 5 ажойиб китоб

      16 Июль 2018 08:24 | 199 | Сиз учун фойдали
    • Табиатнинг ўзи шифокор

      16 Июнь 2018 10:17 | 197 | Сиз учун фойдали

      «Иссиқ жон иситмасиз бўлмас», дейди доно халқимиз. Шу билан бирга қадим-қадимдан табиб ва ҳакимлар амалиётда қўллаб келаётган даво усуллари ҳам борки, улар осон ва табиийдир.

    • Шоир, шеър ва шуур

      31 Май 2018 04:06 | 198 | Назм

      Истеъдодли шоир ва публицист Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган.

    • Буюк тарихчи, шарқшунос олим

      31 Май 2018 04:05 | 173 | Наср

      Бўрибой Аҳмедов 1924 йилда Қўрғонтепа тумани, Қорасув қишлоғида туғилган. 2002 йилда Тошкентда вафот этган. Тарихчи ва шарқшунос.

    • Йоднинг биологик аҳамияти

      19 Май 2018 05:42 | 203 | Сиз учун фойдали

      Маълумки, ички секреция безлари нерв системаси билан биргаликда организмдаги фаолиятни бошқаради.

    • Адабиёт - абадият яратиғи. Ёхуд Исҳоқжон Нишоновнинг "Жасорат" романидаги Биринчи Президентимиз сиймоси

      15 Май 2018 09:01 | 203 | Наср

      Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Жасорат” сўзини тез-тез тилга олар, айниқса, маънавий жасоратга алоҳида урғу берар эди.

      Балки шу боис ёзувчи, “Эътироф” мукофоти соҳиби Исҳоқжон Нишонов “Жасорат” - “Наманган - 1991” номли романи учун шу сўзни танлади. Асар “Наманган” нашриётида чоп этилди. Роман Ислом Каримовнинг буюк жасорати ҳақида.

    • Китоблар асло эскирмайди

      14 Май 2018 03:21 | 408 | Сиз учун фойдали

      Китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Доно халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

    • "Vаtаn qоlаr ekаn, vаtаn аbаdiy..."

      12 Май 2018 03:55 | 219 | Назм

      O‘zbekistоn xаlq shоiri Sirоjiddin Sаyyid 1958-yil 30-оktyabrdа Surxоndаryo vilоyati, Sаriоsiyo tumаnidаgi Kundаjuvоz qishlоg‘idа tug‘ilgаn. TоshDUning jurnаlistikа fаkultetini tugаtgаn.

    • "Yulduzli tunlаr"

      12 Май 2018 03:52 | 218 | Наср

      O‘zbеk nаsrining yirik nаmоyandаlаridаn biri, Хаlq yozuvchisi Pirimqul Qоdirоv 1928-yildа tаvаllud tоpgаn.

      У 1951-yili Tоshkеnt Dаvlаt Univеrsitеtini tugаtib, M. Gоrkiy nоmidаgi jаhоn аdаbiyoti institutining аspirаnturаsigа kirdi. «Аbdullа Qаhhоrning urushdаn kеyingi ijоdi» mаvzusidа nоmzоdlik ilmiy ishini himоya qildi.

    • Ҳалол ризқда ҳикмат кўп

      03 Май 2018 04:40 | 240 | Сиз учун фойдали

      Инсон ҳаёти давомида касб-ҳунар қилиши зарурий амал ҳисобланади. Ризқ-рўзни ҳалол йўллар орқали талаб қилиш касб аталади. Зеро, Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар: “Ҳар бир мусулмонга касб-ҳунарни эгаллаш фарздир”.

    • Компас қандай ихтиро қилинган?

      02 Май 2018 03:36 | 237 | Сиз учун фойдали

      Компас дастлаб қаерда ихтиро қилинганини биласизми? Ҳа, бу бизга география фанидан маълум. Компас Хитойда ихтиро қилинган. Хитойликлар уни “чанана” деб аташган.