• Чинакам устоз, халқ ўқитувчиси

      16 Ноябрь 2018 11:59 | 43 | Мукофот соҳиблари

      Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз пешқадам ўқитувчи, ўз фанини чуқур билимдони бўлиш билан бирга билганларини бошқаларга ўргатадиган, жамоат ишларида тиниб-тинчимас ташкилотчи сифатида барчанинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон. Унинг 45 йиллик педагогик фаолияти, меҳнатлари кўп бора оммавий ахборот воситаларида ёритилган. Шундай бўлса-да, устоз ҳақида яна бир бор илиқ фикрларни айтишнинг ҳамкасблари учун ибрат мактаби бўлиши, шубҳасиз.

    • Ҳам ўқишда, ҳам спортда тенгдошларига ўрнак

      10 Ноябрь 2018 06:08 | 48 | Кўрик-танлов ғолиблари

      Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Моҳина Абдухалилова ана шундай қизларимиздан.

    • Таниқли адиб ва моҳир таржимон

      12 Октябрь 2018 03:45 | 97 | Эътироф

      Ўрта мактабни тамомлаганимга қарийб ўттиз йил бўляпти. Ўқувчилик давримда адабиёт ва тарих фанига жуда қизиқардим. Кўплаб шоирларнинг шеърларини ёд олардим, тарихий шахсларнинг ҳаётини ўрганишга ҳаракат қилардим. Машҳур адиб Мирзакалон Исмоилийнинг кўплаб асарларини
      ва қиссаларини зўр қизиқиш билан ўқиб келаман. Унинг “Одамийлик қиссаси” менга жуда ёқади, шу сабабли газета муштарийлари билан ўзим билган маълумотларни ўртоқлашмоқчиман.

    • Устозларга эҳтиром

      06 Октябрь 2018 11:31 | 113 | Эътироф

      1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами вилоятимизда ҳам кенг нишонланди. Сана муносабати билан Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида ташкил этилган байрам тадбирига таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатаётган устоз-мураббийлар ва ёш педагоглар таклиф этилди.

    • Аёлнинг минг бир қирраси

      04 Август 2018 04:42 | 167 | Эътироф

      Бугунги кунда мамлакатимизда оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва такомиллаштириш ҳаётий заруратга айланган. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда “... Оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, унинг бирламчи бўғинида тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш” тиббий хизматни яхшилашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар белгиланган.

       

       

       

    • Ҳунарманд талаба

      25 Июнь 2018 03:31 | 186 | Кўрик-танлов ғолиблари

      Азизбек Дарвишалиев Мингбулоқ педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг мураббий-инструктор йўналиши 3-босқичида таҳсил олади. Бугунги кунда у коллежнинг фахрига айланган.

    • Шаҳзода - Европа очиқ чемпионати ғолиби!

      23 Июнь 2018 05:24 | 200 | Олипиада ғолиблари

      Шаҳзода Мамадалиева 18 ёшда. Ҳозирда Янгиқўрғон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2-босқичида таҳсил олади. Янгиқўрғоннинг Канда маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи бу қиз анча йиллардан буён спорт билан шуғулланиб келади.

    • Менделеев олимпиадасининг совриндори

      22 Июнь 2018 08:18 | 198 | Олипиада ғолиблари

      Шу йил апрель-май ойларида Белоруссиянинг Минск шаҳрида халқаро Менделеев олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда 14 мамлакатдан келган 100 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар. Шу йил апрель-май ойларида Белоруссиянинг Минск шаҳрида халқаро Менделеев олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда 14 мамлакатдан келган 100 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар.

    • Устозлар ранжига шогирдлик ганжи

      12 Июнь 2018 04:22 | 173 | Эътироф

      Бу буюк дардкаш ижодкорнинг халқона ва ошиқона назмида намоён.

      Бобораҳим мулла Вали ўғли Машраб ўзбек мумтоз адабиётининг машҳури замон шоирларидан.

    • Тинчлик учун курашган юрт аёллари

      11 Май 2018 09:49 | 233 | Эътироф

      Тарихнинг гувоҳлик беришича, Иккинчи Жаҳон урушида 4555 нафар ўзбекистонлик хотин-қизлар фронтда эркаклар билан бир сафда тинчлик учун курашдилар. Уларнинг бу ҳаракати катта матонат ва жасорат намунаси эди.

    • Мардлигу матонат - қалбларга зийнат

      08 Май 2018 06:04 | 196 | Эътироф

      «Кечаги тарих биз учун ҳаёт мактаби, бамисоли тиниқ бир кўзгу. Унга қараб сабоқ оламиз, хулоса чиқарамиз, келажак йўлини белгилаймиз». Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бу сўзлари ҳар гал Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийлари – тарихнинг тирик гувоҳлари ҳузурида бўлганимизда, қулоғимиз остида қайта-қайта жаранглайверади.

    • "Солиқ билимлари - болаларга" вилоят босқичи якунланди

      27 Апрель 2018 04:03 | 287 | Кўрик-танлов ғолиблари

      Куни кеча “Солиқ билимлари - болаларга” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди. Унда кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичлари етакчилари бўлган ўқувчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

    • Буюкларнинг буюгисиз, бобожон!

      11 Апрель 2018 04:15 | 214 | Эътироф

      Ассалом, Темур бобо! Ассалом, оламаро буюкларнинг буюги! Сиз билан бизнинг орамиздаги масофанинг вақтдаги ўлчови олти асрдан зиёдлигига қарамай, хаёл кўпригидан ўтиб, ҳузурингизда турибман. Савлатингиз суратингиздагидай салобатли, виқорли. Тожингиз бошингиздаги қуёшга ўхшайди, товланади, нур сочади. Чеҳрангиз очиқ, нигоҳингиз ўткир.

    • ХАЛҚ ШОИРИНИ ЭЛ ШАРАФЛАДИ Ҳабиб Саъдулланинг таваллуд айёми катта тантана билан нишонланди

      10 Апрель 2018 03:55 | 219 | Эътироф

      “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг “Нуронийлар маскани”да Ўзбекистон Халқ шоири, Давлат мукофоти ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, оташин публицист Ҳабиб Саъдулла таваллудининг 76 йиллигига бағишланган адабий анжуман ўтказилди.

    • Ғолиблар саралаб олинди

      09 Апрель 2018 04:16 | 227 | Олипиада ғолиблари

      Ўтган ҳафта ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртасида вилоят фан олимпиадалари ўз якунига етди.

      Ушбу босқичда 14 та умумтаълим фанларидан 621 нафар 2- ва 3-босқич ўқувчилари иштирок этди.

    • Орзулар йўлидаги дадил интилиш

      29 Март 2018 04:08 | 247 | Мукофот соҳиблари

      Муштарийбегим Сайфиддинова Наманган шаҳар педагогика коллежида таҳсил олаётган пайтлардаёқ вилоят ижодкорлари ва ёшларига танилиб улгурди. Унинг изланишлари, шеъриятдаги дадил қадамлари, истеъдоди, ташаббускорлиги ва ҳар жиҳатдан тенгдошларига ўрнак эканлиги устозларини ҳам ҳамиша қувонтириб келган. Ёш ижодкорнинг бу йил адабиёт йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиши бу қувонч қаторига фахр туйғуларини ҳам қўшди.

    • Бебаҳо ҳикматлар хазинаси

      20 Февраль 2018 04:32 | 320 | Эътироф

      Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг умидбахш таъсири ҳар вақт курашчанлик сабоғини беради. Ҳамиша яхшилик ва ёмонлик ёнма-ён, ҳаётда тўғри танлов қилишга, яъни яхшиларга ёндошиш-у, ёмонлардан сақланишга огоҳлантиради:

    • "Ҳар кишиким, топса даврон ичра жоҳу эътибор"

      17 Февраль 2018 05:37 | 270 | Эътироф

      Ижод - бу қалб туғёнида туғилиб, тафаккур оламида йўргакланади. Ҳаёт, яшаш фалсафаси сифатида намоён бўлади. Миллий ғоя эзгу мақсадларга етказувчи энг тўғри, энг равон, энг нурли йўл бўлса, фалсафа ана шу йўлни гўё елкасида кўтариб турувчи заминдир. Мустаҳкам замин устига қўйилган йўл эса ҳеч қачон бузилмайди.

    • Озод ва обод, фаровон ва бахтли манзилга етаклаган буюк шахс

      06 Февраль 2018 04:37 | 284 | Эътироф

      “Тарихнинг энг қийин палласида ўзига хос сиёсий селекция рўй берди. Бу селекция тарих саҳнасига энг керакли ШАХСни олиб чиқди. Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки Туркистон заминида ўзининг энг иродали, қатъиятли раҳбар эканини намойиш қилди. Бу – тарихда шахснинг қандай ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкинлигини кўрсатди. Тарих Ислом Каримовнинг ҳақиқатан ҳам замонавий цивилизациямизнинг энг улкан фигураларидан бири эканини кўрсатди”.