Ёшлар бандлиги фаровонлик ва тараққиётнинг муҳим омили

    15:58 16 Июнь 2017  Бандлик 543

    Яқинда O‘zLiDeP сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Уйчи тумани ҳокимлиги, Наманган вилояти Меҳнат бош бошқармаси ҳамда O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан амалий семинар ташкил этилди.

    Унда тумандаги мавжуд касб-ҳунар коллежлари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Семинардан кўзланган мақсад тумандаги уюшмаган ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва уларни иш билан таъминлаш бўйича яқиндан кўмаклашишдир.

    Семинарни O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси С. Мўминов очиб берди. Шундан сўнг O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Н. Абдуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”дан келиб чиқиб, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда партия олдида турган устувор вазифалар тўғрисида фикр билдирди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси И. Ходжиев сўзга чиқиб, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг маҳаллий ҳокимликлар билан доимий ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўзлади ҳамда банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам фикр билдириб ўтди.

    М. КАРИМОВА,

    коллеж “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси.