"Ёшлар - келажак пойдевори"

    03:49 28 Апрель 2018  Бандлик 533

    Наманган шаҳридаги “Ёшлар боғи”да ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш Республика I-минтақавий комиссияси ташаббуси билан “Ёшлар - келажак пойдевори” шиори остида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

    Вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида банд бўлмаган ишсиз фуқаролар, коллеж битирувчилари, Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган аскарлар, жазо муассасаларидан озод этилган шахслар, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятида бўлиб қайтган ҳолда фаол иш қидираётган аҳоли меҳнат ярмаркасига жалб этилди.

    Меҳнат ярмаркасида 350 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар 1500 дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

    Бундан ташқари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлардаги 2000 дан ортиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ҳам таклиф қилинди.

    Ярмарка давомида 3000 нафардан ортиқ фуқаролар ҳамда 1800 дан ортиқ коллеж битирувчилари иштирок этди. Ярмарка якунлари бўйича 1701 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, амалда иш билан таъминлаб, меҳнат шартномасини имзолаганлар 1179 нафарни, шундан 800 нафарга яқини коллежи битирувчиларини ташкил этди.

    Меҳнат ярмаркасида махсус меҳнат қонунчилиги бўйича марказ ташкил қилиниб, иштирокчиларнинг 1000 нафардан ортиғига меҳнат қонунчилиги бўйича тушунтиришлар берилди.

    Вилоятимиздаги 16 та тижорат банклари ярмаркада иштирок этиб, кредит олиш истагида бўлган фуқаролардан 273 нафарини рўйхатга олдилар.

    Машрабжон ҚОСИМОВ