Касбий таълим афзалликлари

    16:08 02 Июнь 2017  Бандлик 712

    Одатда ўқув амалиётлари ишлаб чиқариш корхоналарида, фирмаларда ташкил этилади. Албатта, амалиёт ўқувчиларнинг мустақил иш юритиш қобилиятини оширади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Поп туманининг Чодак қишлоғида ташкил этилган “Лорген-бизнес” МЧЖ тикувчилик корхонасининг очилиши Поп кон-металлургия ва сервис касб-ҳунар коллежи учун айни муддао бўлди. Корхонада ҳозирги кунда 150 нафарга яқин тикувчилар меҳнат қилиб келмоқда. Коллежнинг иккинчи ва учинчи босқич ўқувчилари бу ерда амалиёт машғулотларини катта қизиқиш билан кўтаринки руҳда олиб боришмоқда. Корхона раҳбари Илҳомжон Нортожиев билан бўлган суҳбатда корхонани янада кенгайтириш, шу орқали яна 250 нафар фуқарони иш билан таъминлашни алоҳида таъкидлаб ўтди. Корхонани малакали ишчи кадрлар билан таъминлаш учун коллежнинг тикувчилик йўналишини кенгайтириб, мазкур корхонага кадрлар етказиб беришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. 

    Олис қишлоқда бундай корхонанинг ташкил этилиши коллеж ўқувчиларининг бандлигини таъминлашдек долзарб вазифа ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.

    Ҳамидулло УЛУҒХОНОВ,

    коллеж махсус фан ўқитувчиси.