• Асрнинг аянчли муаммоси

      15 Декабрь 2018 10:13 | 2 | Огоҳлик

      ОИВ инфекцияси XXI асрнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб, у бутун ер юзига тарқалиб улгурди, кўплаб давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Афсуски, ОИТС фақатгина тиббиёт муаммоси эмас, у бошқа соҳалар ривожига ҳам тўсқинлик қилади. 

    • Аср балосими бу?

      22 Сентябрь 2018 11:53 | 106 | Огоҳлик

      Замон тараққий этаяпти, шу билан бирга ҳаётимизга янги одатлар, анъаналар кириб келмоқда. Айниқса, ёшлар ўзларини XXI аср кишиси деб билиб, маданиятнинг барча қирраларини ўзларида мужассамлаштиришга интилишмоқда. Бу табиий ҳолдир, эҳтимол. Аммо айрим ҳолатлар миллийлигимизни тамоман инкор этади.

    • АТИГИ БИР КАДАМ... ёхуд хатодан жиноятгача...

      24 Август 2018 06:12 | 139 | Огоҳлик

      Сўнгги вақтларда ёшлар, айниқса, ўсмирлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг рўй бераётгани ҳеч кимга сир эмас. Инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди. Бу такрор-такрор айтилган сўзлар моҳиятини изоҳлашнинг ҳожати бўлмаса-да, кўнгилсиз ҳолатлар илдизига назар ташлаб, бунга яна бир бор иқрор бўлиш мумкин.

    • "Jaholat jari"

      30 Май 2018 08:45 | 299 | Огоҳлик

      Viloyat kasb-hunar ta’limi boshqarmasi, Namangan san’at kolleji hamda Namangan “Yoshlar markazi” hamkorligida diniy ekstremizm, odam savdosiga qarshi kurashish, yoshlarni sog‘lom axborot muhiti doirasida ulg‘ayishlariga ko‘maklashish maqsadida, viloyat davlat xavfsizlik xizmati boshqarmasining tashabbusi bilan “Jaholat jari” nomli ma’naviy targ‘ibot spektakli namoyishi tashkil etildi.

    • "Оммавий маданият" таҳдиди

      23 Март 2018 03:46 | 254 | Огоҳлик

      ХХI аср ахборот технологиялари ривожи юқори чўққига чиққан даврдир. Дунёни ўргимчак тўридек эгаллаб олган интернет қатор қулайликлар келтириб чиқарди. Илгарилари ечими ҳафталаб, ҳатто ойлаб вақт талаб қилувчи масалалар ҳозирги кунда бир неча соат давомида ҳал бўлмоқда.

    • Менга нима...

      12 Февраль 2018 05:20 | 290 | Огоҳлик

      «Ўша куни бемор ётган қариндошимизни кўришга бориб, уйга анча кеч қайтдим. Қоп-қоронғи кўчадан бироз қўрққанча кетиб борарканман, йўл четидаги кекса тол томондан келган овозни эшитиб, баттар қўрқдим. Қадамларимни тезлатдим-у, аммо қиз боланинг товушини эшитиб тўхташга мажбур бўлдим. Яқинроқ бордим. Қўшнимнинг коллежда ўқиётган қизи бир йигитнинг пинжида...

    • Ўкинч оилавий низоларнинг илдизи қаерда?

      27 Январь 2018 03:57 | 311 | Огоҳлик

      Бахтли оила. У қандай бўлади? Бир-бирини кўз қарашидан тушуна оладиган, бир-бирининг истакларини ҳурмат қиладиган, аниқроқ айтганда, меҳр ипи, жигарчилик риштаси билан боғланган инсонлар умргузаронлик қиладиган гўшами? Худди шундай. Бахтли оилада бахтиёрлар, бахти борлар яшайди. Бундай хонадонлар гўёки ўзидан нур таратиб туради. Шукрки, юртимизда бахтли оилалар жуда кўп. Аммо бахтдан, тотувликдан, меҳрдан бенасиблари ҳам йўқ эмас...

    • Она - улуғ зот лекин ҳамма оналар ҳам ана шу мартабага лойиқми?

      16 Январь 2018 08:32 | 492 | Огоҳлик

      Инсонга Яратган томонидан бериладиган неъматларнинг сон-саноғи йўқ. Ана шу неъматлар ичида фарзанд ҳаммасидан улуғидир. Чунки ҳар бир инсон бу дунёда ўзидан яхши ном қолдириш, оқил фарзандларни вояга етказишни орзу қилади. Афсуски, ана шу улуғ неъмат барчага ҳам насиб этавермайди. 

    • Огоҳ бўлинг, "Лудомания!"

      03 Январь 2018 06:53 | 313 | Огоҳлик

      Тобора шиддат билан ўзгараётган дунёда атрофимизда бўлаётган воқелик ва вазиятлар хатарли тус олмоқда ва барчамиздан огоҳ ва сезгир бўлишни тақозо этмоқда. 

    • Orol o'z holiga qaytadimi?

      28 Декабрь 2017 08:46 | 599 | Огоҳлик

      Orol dengizi juda ko‘p asrlik tarixga ega bo‘lib, u asosan Amudaryo va Sirdaryo suvining quyilishidan hosil bo‘lar edi. Ma’lumki, Amudaryo va Sirdaryo suvlaridan qishloq xo‘jalik ekinlarini sug‘orish paytida ortiqcha foydalanilgan va o‘tgan asrning 60-yillaridan dengiz sathi tezlik bilan pasaya boshlagan. 1989-yilga kelib, dengiz 2 ta alohida suv havzasi - Shimoliy (kichik) va Janubiy (katta) Orol dengiziga ajraldi. Dengiz sathi 24 metrga pasaydi, maydoni 3,8 baravarga qisqardi, suvning sho‘rligi 100 gr/litrga yetdi. 

    • Лоқайдлик қимматга тушмасин...

      26 Декабрь 2017 08:19 | 297 | Огоҳлик

      Болалигимизда маҳалладаги бирор хонадонга меҳмон бола келиб қолса, бундан дарров ўғил болалар хабар топишарди. Унинг кўчага чиқишини пойлашарди. Чиқиб қолса, дарров исми нима экани, қаердан келгани, қайси мактабда ўқиши, ҳамма-ҳаммасини сўраб билишарди. Қўрслик қилган, “осмондан келган”, болаларнинг саволларига жавоб беришни истамаган меҳмон болага шундай беғараз, болаларча зуғум қилишардики, у қайтиб бизнинг маҳалладаги қариндошиникига меҳмонга келишга ҳайиқарди. Биргина бизнинг маҳаллада эмас, бошқаларида ҳам шундай «қоида» бор эди.

    • Аёллик шаънига доғ туширманг "мардикор бозори"даги аёллар хусусида

      19 Декабрь 2017 03:52 | 391 | Огоҳлик

      Ҳар тонг ишга шу жойдан ўтаман. Ёзин-қишин, ҳар қандай об-ҳаво шароитида бу меҳнат бозори гавжум бўлади. Турли ёшдаги эркак ва аёллар кунлик иш қидириб атрофга умид билан боқадилар. Эркаклар-ку, майли, ёш қизлар ва аёлларнинг бу ерда туриши... 

    • Бепарволик ва ҳаддан ортган меҳр

      31 Октябрь 2017 09:54 | 407 | Огоҳлик

      Яқинда бир йигит таҳририятга кириб келди. Эндигина йигирма етти баҳорни қаршилабдию, қирққа кирганга ўхшайди. Кўзлари ич-ичига ботиб кетган, нигоҳларида жонсараклик.

      «Инсоннинг одати шунақа – бошига бирор ташвиш тушса ёки бирор фожиага йўлиқса, «айбим нима эди, бу азоблар қайси гуноҳларим учун?» дея ёзғирамиз. Шу дамда юзма-юз келиб турганимиз – аянчли манзаралар ўз бепарволигимиз оқибати эканини тан олишни истамаймиз…»

      Булар менинг сўзларим эмас, ўша йигит айтган сўзлар. У ўзининг бугунги фожиасига онасининг эркалашларию бувисининг бепарволигини сабаб қилиб кўрсатади...

      Буёғини унинг ўзидан эшитинг. 

    • O'z hayotingni o'zing asra!

      23 Октябрь 2017 09:27 | 421 | Огоҳлик

      Hozirgi kunda jahonda tamaki chekuvchilar soni 1.5 milliard kishini tashkil etadi.

      Chekish oqibatidagi kasalliklardan har 6 soniyada bir kishi vafot etadi. Bu 1 yilda 5.5 million kishi deganidir.

      Saraton kasalligi bilan ro‘yxatga olingan bemorlarning 30 foizi, o‘pka raki bilan hastalanganlarning esa 80 foizi kashandalardir.

      Jigar serrozi tufayli qayd etilgan 2050 ta o‘lim holatining 81 foizini alkogol mahsulotlarini iste’mol qiluvchilar tashkil etgan.

      Har yili alkogol ichish tufayli 2,5 million odam hayotdan ko‘z yumadi.

    • Коррупциясиз таълим - кафолатли, ёруғ келажак

      22 Сентябрь 2017 19:22 | 655 | Огоҳлик

      2017 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни оммавий ахборот воситаларида чоп этилди. 

    • Коррупцияга қарши кураш

      24 Июль 2017 08:47 | 469 | Огоҳлик

      Сир эмаски, дунёдаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган муаммолардан бири коррупциядир. Коррупция кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас, унинг тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Бугунги кунда жиноятнинг бу тури содир бўлмайдиган бирор мамлакатни топиш қийин. Эътиборли жиҳати шундаки, жиноятнинг бу тури учун дунё бўйлаб жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Коррупцияни ҳеч иккиланмай “тараққиёт кушандаси” деб аташ мумкин, чунки БМТ олдида турган энг глобал муаммолардан бири саналган коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий меъёрлари ишлаб чиқилган.

    • Қизлар тарбияси ота-онадан катта масъулият талаб этади

      21 Июль 2017 08:38 | 495 | Огоҳлик

      “Қиз болаларни коллежни битирмасдан, ҳунар эгалламасдан туриб, кимки турмушга берса, билиб қўйинглар, узоқни кўрабилмаслик, калтабинлик ҳисобланади. Қиз бола, аввало, касб эгалласин. Эртага у қурадиган оила ҳам мустаҳкам бўлади.”

      Ислом Каримов

    • Замонавийлик нима?.. ёхуд ўзбекона миллий-маданий қадриятлар хусусида

      13 Июль 2017 16:48 | 484 | Огоҳлик

      “Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ”. Ушбу мақолда замон билан ҳамнафас бўлиш, ҳозирги шиддаткор давр ва ижтимоий ҳаёт олдимизга қўяётган бир-биридан ўткир ва долзарб масалаларга ҳамда талабларга масъулият билан ёндашиш, шунингдек, замонавий, миллий ва маънавий қадриятларимизни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром билан қарашга тарғиб ва ташвиқ бор, десак янглишмаймиз.

    • Фикр - қудратли куч

      23 Июнь 2017 11:38 | 417 | Огоҳлик

      Яратилганига қарийб, ўттиз аср бўлган қадимги китобимиз “Авесто”да “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” ғояси илгари сурилади. Муқаддас китобларимизда ҳам худди шундай.

    • Мафкуравий бўшлиқнинг салбий оқибатлари

      16 Июнь 2017 16:01 | 10919 | Огоҳлик

      XX аср ибтидосида воқеликка айланган социализм аср сўнггида ўз интиҳосини топди. Социалистик тузумнинг барбод бўлиши, социалистик мафкуранинг инқирозга учраши унга ишонган миллионлаб одамларни саросимага солиб қўйди. Хўш, агар бу мафкура нотўғри ва пуч бўлса, унда қайси мафкурага амал қилиш лозим? деган савол пайдо бўлди. Шундай қилиб, постсовет ҳудудидаги кўпгина мамлакатларда мафкуравий бўшлиқ пайдо бўлди. Бу кўпгина ноанъанавий диний оқимлар учун айни муддао эди.