"Ўсмир қизларни турмушга тайёрлаш"

    11:56 16 Ноябрь 2018  “Ораста қизлар” 38

    Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида “Ўсмир қизларни турмушга тайёрлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда коллеж ўқитувчиси Манфиратжон Отабоева сўзга чиқиб, мавзу юзасидан маъруза қилди.

    АРМ раҳбари Муқаддас Тўхтабоева эса қизларимизни маърифатли ва маънавиятли бўлишлари учун бадиий китобларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, А. Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» ва «Ўткан кунлар» асарлари қаҳрамонлари Раъно ва Кумуш тимсолида ўзбек қизларининг шарқона кўринишлари акс этганлиги ҳақида фикр билдирди.

    Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ойниса Маъмурова ўсмир қизларни турмушга тайёрлашда соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

    Шундан сўнг, «Қизларжон» клуби аъзоларидан Умида Аббосбекова, Зарнигор Абдусамиева, Исмигул Абдуллаева ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

    Гавҳарой Мирзаҳамдамова,

    коллеж психологи.