"Ёшликнинг унутилмас чоғлари"

    06:38 29 Ноябрь 2018  Маънавий-маърифий тадбирлар 28

    Тошбулоқ саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшликнинг унутилмас чоғлари” дея номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

     

    Барча гуруҳлар иштирок этган тадбир давомида ўқувчилар томонидан мустақил Ватанимизни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этилди. Ўқувчилар ёшлар ахлоқ-одоби, қадим урф-одатларимиз ва анъаналаримизга бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этилди.

    Шунингдек, коллежда “Ошга марҳамат” танлови ҳам бўлиб ўтди. Унда қатнашган ўқувчилар миллий таом тайёрлаш бобида анча тажриба тўплаганликларини, ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Танловда иштирок этган барча гуруҳларнинг саъй-ҳаракатлари ҳакамлар томонидан муносиб эътироф этилди. Совринли ўринларни банд этган гуруҳларга коллеж маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.

    Баҳриддин Жўраев,

    коллеж директорининг ММИ бўйича ўринбосари.