Тиббиётчилар беллашуви

    08:28 25 Декабрь 2018  Маънавий-маърифий тадбирлар 199

    Чуст тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан “Конституция - адолат пойдевори” номли вилоят кўрик-танлови ўтказилди.

    Вилоятдаги тиббиёт коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг билимини муносиб баҳолаш, рағбатлантириш, ўқувчи-ёшлар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, қонунларга бўлган ҳурмат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган танлов уч шарт асосида ўтказилди.

    Кўрик-танлов қизғин баҳс-мунозарага бой ўтиб, якуний натижаларга кўра Наманган 2-тиббиёт коллежи 1-ўринни, Наманган тиббиёт ва Поп тиббиёт коллежлари жамоалари 2- ва 3-ўринларни эгаллади.

    Ғолиб жамоалар ҳудудий бошқарманинг “Диплом” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.