Биз ОИТСга қаршимиз!

    10:15 15 Декабрь 2018  Маънавий-маърифий тадбирлар 41

    Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан НамМПИ қошидаги Тўрақўрғон академик лицейида “Биз ОИТСга қаршимиз, соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” мавзусида тадбир ўтказилди.

    Тадбирда туман саломатлик маркази шифокори А. Юнусов сўз олиб, ушбу касалликнинг келиб чиқиши, унинг зарарли оқибатлари ва олдини олиш ҳақида батафсил тўхталди. Лицей психологи Х. Умарова, ижтимоий фан ўқитувчилари Х. Ҳайдарова, Н. Исмоиловалар сўз олиб, ушбу хасталик ҳозирги даврда ўта жиддий муаммолардан бири бўлиб ҳисобланишини таъкидлашди.

    Таълим муассасаси ўқувчилари томонидан соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этиш тўғрисида тайёрланган саҳна кўриниши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

    Шунингдек, Ахборот-ресурс маркази томонидан “1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” мавзусида ташкилланган кўргазма кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

    Тадбир доирасида ташкил этилган деворий газеталар танлови ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

    Х. Умарова,

    лицей психолог-инспектори.