Аллома таваллудига бағишланди

    04:23 28 Ноябрь 2018  Маънавий-маърифий тадбирлар 29

    Наманган шаҳар 2-тиббиёт коллежида муҳим саналар муносабати билан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Улардан бири улуғ аллома Абу Али ибн Сино таваллудига бағишланди.

    Тадбирда коллежнинг ҳамширалик иши йўналиши талабалари Н. Бахтиёрбекова, Ш. Абдуманнонова, М. Қўзибоева, Д. Шокирова, З. Холмуҳаммедова, Д. Турсунходжаева, Р. Ҳасанхонова ва Д. Шерхоновалар тиббиёт асосчисининг ҳаёти ва фаолияти хусусида маъруза қилдилар.

    “Ибн Сино ва мангулик”, “Ибн Сино ва унинг тиббиётга қўшган ҳиссаси”, “Ибн Сино - табобатхоналар асосчиси” каби мавзулардаги маърузалар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Чунки улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўқилди.

    Тадбир давомида намойиш этилган “Ибн Сино - абадиятга йўл” номли ҳужжатли фильм ҳам барчада қизиқиш уйғотди.

    Дилором Мансурова,

    коллежнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.