• Биз ОИТСга қаршимиз!

      15 Декабрь 2018 10:15 | 3 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан НамМПИ қошидаги Тўрақўрғон академик лицейида “Биз ОИТСга қаршимиз, соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” мавзусида тадбир ўтказилди.

    • "Саломатлигимиз ўз қўлимизда"

      15 Декабрь 2018 10:12 | 2 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди. У “Саломатлигимиз ўз қўлимизда” деб номланди.

    • "Men seni sevaman, hayot!"

      15 Декабрь 2018 10:06 | 5 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Xalqaro OITSga qarshi kurash kuni munosabati bilan “Men seni sevaman, hayot!” mavzusida haftalik o‘tkazildi.

    • Муҳим саналарга бағишланиб...

      15 Декабрь 2018 10:03 | 2 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни ҳамда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

    • "Ёшликнинг унутилмас чоғлари"

      29 Ноябрь 2018 06:38 | 28 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Ўқувчилар ёшлар ахлоқ-одоби, қадим урф-одатларимиз ва анъаналаримизга бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этилди.

    • Аллома таваллудига бағишланди

      28 Ноябрь 2018 04:23 | 30 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Наманган шаҳар 2-тиббиёт коллежида муҳим саналар муносабати билан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

    • "Ташаббус - 2018": Саралар сараланди

      22 Октябрь 2018 03:59 | 79 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Жорий йилнинг 16 октябрь куни Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган анъанавий “Ташаббус” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

    • Истиқлол нурин сочган, кундан-кун чирой очаётган Наманган

      22 Октябрь 2018 03:56 | 69 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан Наманганда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, Республика товар-хомашё биржаси (“Дўстлар клуби”), ЎЖИУнинг вилоят бўлими ҳамкорлигида “Обод қишлоқ” дастури ижроси ОАВ нигоҳида: ютуқлар, муаммо ва ечимлар” мавзуига бағишланган минтақавий конференция бўлиб ўтди. Унга Тошкентдан ташриф буюрган таниқли соҳа вакиллари билан бир қаторда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида фаолият олиб бораётган журналистлар ҳам таклиф этилди.

    • Қизлар фестивали барчага кўтаринки кайфият бағишлади

      13 Октябрь 2018 04:10 | 103 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Мамлакатдаги улкан ўзгаришлар ва янгиланишларда ёшлар манфаатлари устуворлик касб этмоқда. Шунингдек, ёш қизлар, аёллар масаласи, уларнинг саломатлигини яхшилаш, таълим олишига шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

    • Қўшалоқ байрам шукуҳи таълим муассасаларида "Билимлар куни" тантанали тарзда ўтказилди

      07 Сентябрь 2018 04:56 | 117 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Наманган тумани қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги ва “Билимлар куни”га бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда коллеж ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ўқувчилар иштирок этдилар. Шунингдек, туман ИИБ, ЁҲБ, “Шўрқўрғон” МФЙ ҳамда меҳнат фахрийлари қатнашдилар.

    • Халқ қувончу ташвиши - журналист нигоҳида

      02 Июль 2018 03:44 | 169 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Мамлакатимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, қолаверса, ҳукуматимиз томонидан миллий оммавий ахборот воситалари ривожига қаратилаётган улкан эътибор соҳа ходимларидан янада фаоллик ва изланувчанликни, огоҳлик ва дахлдорлик ҳисси билан яшаш ва ижод қилишни талаб қилаяпти. Орамизда халқ қувончу ташвиши билан ёниб яшаётган журналистлар, ОАВ ходимларининг кўплиги замондошларнинг бу касб ва унинг эгаларига бўлган меҳри, ишончини янада оширмоқда.

    • Китоб байрами

      05 Июнь 2018 02:36 | 194 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят маданият ва истироҳат боғининг кичкинтойлар майдонида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш - буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Китоб байрами бўлиб ўтди.

    • Ватан ҳимояси – олий бурч

      24 Май 2018 04:37 | 193 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Тарих сабоқларидан маълумки, ҳар қандай эзгу ният, орзу ва мақсаднинг рўёбга чиқиши, аввало, Аллоҳ таолонинг инояти ва жамиятдаги мустаҳкам тинчлик ва хотиржамликка боғлиқ. Бу барча замонларда ўз исботини ва ифодасини топган ҳақиқат.

    • Наврўз – табиат сирларининг намойиш палласи

      28 Март 2018 04:14 | 254 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Наврўз байрами қадимдан кеча билан кундузнинг тенглашган пайти, баҳор фаслининг 21-22 март кунларидан бошлаб бир ҳафта - 10 кун давомида ўтказилган. Бу кундан бошлаб табиат жонланади.

    • "Шунқорлар" бўлғуси Ватан ҳимоячилари

      23 Январь 2018 03:43 | 325 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган 2-тиббиёт коллежида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. 

    • Ватан ҳимояси - муқаддас бурчимиз

      22 Январь 2018 08:53 | 326 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида байрамона тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Уларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, мамлакатимиз мудофааси ва бугунги кунда юрт тинчлигини таъминлашга улкан ҳисса қўшаётган Ватан ҳимоячилари шарафланмоқда. 

    • Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги

      12 Январь 2018 03:53 | 345 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      НамМҚИ қошидаги 2-сонли академик лицейда ўтказилган Ватанимиз Қуролли Кучларининг 26 йиллигига бағишланган тадбирда 34432-сонли ҳарбий қисм тарбиявий ишлари бўйича командир ўринбосари Қамариддин Тожимуродов, Мудофаа ишлари Чақирув бўлими сержанти С. Қуролов ва чақириққача ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи Г. Низомиддинова, Чуст туманидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этишди. 

    • Ёшлар тарбияси - порлоқ келажак меваси

      09 Декабрь 2017 04:44 | 355 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида “Ёшлар тарбияси-порлоқ келажак меваси” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси бўлим прокурори З. Қўчқоров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили, Наманган шаҳар бош имом-хатиби М. Аббосиддинов, НамДУ қошидаги 1-сонли академик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси А. Илясов, шунингдек, коллеж ўқувчилари иштирок этди. 

    • «Миллий либослар – бойлигимиз»

      21 Ноябрь 2017 05:00 | 1138 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Худди шу ном остида коллежимизда тадбир бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ва ўқувчилари, «Ораста қизлар» тўгараклари раҳбарлари иштирок этди.

    • Адабий ва жонли тил уйғунлиги

      26 Октябрь 2017 16:40 | 389 | Маънавий-маърифий тадбирлар

      Ҳар қандай тилнинг қудрати унинг ана шу миллат дилида ва меҳнат жараёнида яратилиб, бойиб бориши билан узвий боғлиқдир. Минг йиллардан буён шаклланиб келган ўзбек тили ҳам ўзининг бой тарихи мобайнида турли жараёнларни бошдан кечирди. Унинг шу даражага етишида, энг аввало, миллатнинг ва, албатта, буюк аждодларнинг, тилимиз фидойиларининг тутган ўрни беқиёсдир. Шунга қарамай, тил меҳнат жараёнида яратилгани туфайли унинг бош манбаи ва асосий илдизлари халқда бўлади.