Ўқитувчи ён дафтарига

    09:41 04 Декабрь 2018  Маънавият 48

    ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ - ўқиётган ва битирувчиларни тайёрлашнинг мазмун, моҳияти, кўлами ва даражасига нисбатан давлат томонидан қўйиладиган талабларнинг мажбурий даражаси, ўқув юкламаларининг зарурий ҳажми.

    ТАЪЛИМ - ўқувчиларни ахлоқий интеллектуал, касбий, маданий, жисмоний ривожлантиришнинг юқори даражасига эришишдан иборат бўлган тарбиялаш ва ўқитиш жараёни.

    ДАРС - ўқув жараёнини шундай этапи, звеноси элементи маъно жиҳатидан тугалланган, вақт жиҳатдан чекланган давр.

    БИЛИМ - борлиқнинг, билим жараёнининг амалда тасдиқланган натижаси. Кундалик билим, соғлом фикр ва амалий фаолият шаклларига асосланади.

    ГУРУҲЛИ ТАЪЛИМ - бир ўқитувчи бир нечта ўқувчини ўқитадиган таълим ҳар бир гуруҳдаги таълим олувчиларнинг ёшига таълим йўналишига, таълим топшириқлари ва шу кабиларга қараб ҳам гуруҳларга ажратилади.

    ВОСИТА - ўқув жараёнини олиб боришда ёрдам берувчи, бунга ўқитувчи овози уни маҳорати дарсликлар, қўлланмалар, дидактик тарқатма материаллар, синф жиҳози, ахборот-коммуникацион технологиялар ва бошқалар киради.

    ИНТЕРФАОЛ МАШҒУЛОТ - ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро фаол иштирок этадиган жараён. Бу жараён ўзаро фаолликда, ўзаро ҳаракатда, ҳамкорликда кечади.

    КРЕАТИВЛИК - ўқувчининг тадқиқотга мойиллик, ижодкорлик қобилиятларини шакллантирувчи таълим, ўқувчида ижодий тафаккурни жадал равишда ривожлантириш орқали унинг яратувчилик қобилиятини ўстириш. У натижада ижодкор, яратувчи, юқори малакали мутахассис бўлиб шаклланади.

    МАЛАКА - шахснинг маълум касбга яроқлик, тайёргарлик даражаси, шу касбда ишлаши учун зарур билим, кўникмалар йиғиндиси.

    МЕДИАТАЪЛИМ - ўқувчилар томонидан оммавий коммуникация қонуниятлари - матбуот, телевидение, радио, видео, кино, интернет ахборотларини олиш, таҳлил этиш ва билим олишга асосланади.

    МЕДИАПЕДАГОГ - замонавий ахборот информацион технологияларни ўзлаштириш орқали медиатаълимни олиб бора олиш билим, малака ва кўникмаларини эгаллаган ўқитувчи.

    МУАММОЛИ ТАЪЛИМ - таълим жараёнини олиб боришда ўқувчилар олдига ечиш учун муаммони қўйиш орқали муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва машғулот давомида унинг ечимини топиш.

    НАТИЖА - дарсда эришилган хулосага келинган, ўқув жараёнидан олинган пировард натижалар қўлга киритилган мақсаддан олинган натижалар.

    САМАРАДОРЛИК - сифатнинг умумлашган ўлчови. таълим сифатининг оқилона даражасига эришиш таълимни бошқаришдаги асосий мақсад ҳисобланади.

    Феруза Юсупова.