Билимдонлар беллашуви

    06:11 10 Ноябрь 2018  Янгиликлар 80

    Янгиқўрғон енгил саноат касб-ҳунар коллежида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

    Иштирокчилар учта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, Янгиқўрғон иқтисодиёт ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари А. Раҳимжанов ва Г. Абдуллаева мос равишда 2- ва 3-ўринларни банд этишган бўлса, Янгиқўрғон енгил саноат касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Луқмонжон Турсунбоев ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

    Кўрик-танловда “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши вакили Ё. Ҳожиматова, партиянинг туман кенгаши раиси Ж. Дадабоев ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакили Р. Маъмуров иштирок этдилар.

    Ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят ва туман кенгашларининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

    Ойшахон Сувонова,

    Янгиқўрғон енгил саноат касб-ҳунар коллежи директорининг ММИ бўйича ўринбосари.