Таълим

  • Zamonaviy kommunikatsiya vositalari sohasida kadrlarni tayyorlash
    15.12.2018 6

    Rеspublikamizda amalga oshiralayotgan islohotlarning bosh maqsadi va harakatga kеltiruvchi kuchi - har tomonlama rivojlangan barkamol insondir. Mamlakatimizda rivojlanishning muhim sharti zamonaviy iqtisodiyot fan, madaniyat, tеxnika, tеxnologiya rivoji asosida kadrlar tayyorlashning takomillashgan tizimini yaratishdan iborat.

    Ўқув-методик мажмуалар ва уларни яратишга қўйилган талаблар

    11:29 23 Июнь 2017  Услубий кўмак 5769

    Ҳар қандай жамиятнинг келажаги, унинг ажралмас қисми бўлган таълим тизими қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади.

    Ҳаётимизнинг фаровонлиги замон талабларидан ортда қолмаслик, тараққий этган давлатлардан кам бўлмаслик, бир сўз билан айтганда, эзгу ниятларимизнинг амалга ошиши биринчи навбатда ёш авлодни ҳар тарафлама етук шахс этиб вояга етказишга боғлиқдир.

    Бу мақсадга эришиш учун таълим тизимининг асосий бўғини ҳисобланган ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг асосий вазифаси меҳнат бозорини узлуксиз равишда ўсиб бораётган эҳтиёжларга мувофиқ келадиган юқори малакали ва рақобатбардош кичик мутахассислар тайёрлашдан иборат.

    Таълим жараёнини замонавийлаштириш, жаҳон талабларига мос мутахассисларни тайёрлаш, уларга таълим бериш ва таълим олувчини ўз ортидан эргаштира олиши учун бугунги ўқитувчига ёрдам бериш мақсадида турли семинар-тренинглар ҳам ташкил этилмоқда.

    Газетамизнинг ушбу сонида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2015 йил 8 сентябрдаги “Ўқув-методик мажмуаларни яратишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 283-сонли буйруғи асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида махсус фанлардан ўқув-методик мажмуаларни яратишга қўйилаётган талаблар юзасидан фикр алмашмоқчимиз.

     

    Ўқув-методик мажмуа нимага керак?

    Ўқув-методик мажмуа ўқитувчиларга ўқув фанини мустақил фаолиятда ўрганиш ва билимлар сифатини доимий тарзда текширишини ташкиллашда ёрдам бериш учун мўлжалланган.

    Замонавий таълим технологияларини амалга ошириш шароитида ўқувчининг бир қатор умум ўқув кўникма ва малакаларга эга бўлиши учун зарур бўлган жиҳатларга эътибор бериш даркор.

     

    Ўқув-методик мажмуа ҳақида умумий тушунчалар

    Касб-ҳунар таълими самарадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларидан бири умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича замонавий
    ўқув-услубий мажмуалар яратиш, ўқитишнинг дидактик таъминотини мустаҳкамлаш, замонавий педагогик технологияларни кенг жорий этиш, назарий ва амалий машғулотларнинг узвийлигини таъминлаш юқори натижаларга эришишнинг асосидир.

    Ўқув фани бўйича ўқув-методик мажмуа таълим муассасаларининг умумтаълим ва касбий таълим ўқув фанлари дастурининг ажралмас қисми ҳисобланади. Таълим муассасаларининг ўқув режаларида кўрсатилган фанлар учун ўқув-методик мaжмуa низомида белгиланган ягона талаб - ДТС ва ТТС талаблари асосида яратилади.

    Ўқув-методик мажмуани тайёрлаш сифати ва низом талабларига тўлиқ риоя қилинганини назорат қилиш тегишли фаннинг кафедра мудири зиммасига юклатилади.

     

    Ўқув-методик мажмуа таркиби ва уларни яратиш босқичлари

    Ўқув-методик мажмуа ўқитишнинг барча меъёрий ва дидактик жиҳатларини ўз ичига қамраб олади. Унинг таркиби уч қисмдан иборат бўлиши мумкин.

    Биринчи қисмда ўқув-норматив ҳужжaтлaрнинг таркиби ёритилиб, ҳужжатлардан намуналар ҳам келтирилади.

    Иккинчи қисмда ўқитиш вoситaлaри, уларнинг таркиби ёритилади.

    Учинчи қисмда нaзoрaт вoситaлaрининг таркиби келтирилади.

     

    Ўқув-методик мажмуани яратиш

    Ўқув-методик мажмуани такомиллаштириш ўқитувчи ва ўқувчиларни ўз устида кўпроқ ишлашга имкон яратади. Ўқитувчилар дарсга тайёрланиш жараёнида матн шаклидаги конспект ёзишдан чекланиб, ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда дарс ўтишнинг янги педагогик технологияси асосида таълим технологияларини яратадилар. Ўқитувчилар турли қўлланмалар ва интернет маълумотларидан фойдаланиб электрон дарсликлар, дидактик материаллар ва тарқатма материаллар яратадилар. Дарс сифатини ошириш учун кўпроқ изланишга эга бўладилар.

    Ўқув-методик мажмуа ўқитишнинг дидактик таъминотини мустаҳкамлаш, замонавий педагогик технологияларни кенг жорий этиш, назарий ва амалий машғулотларнинг узвийлигини таъминлашда юқори натижаларга эришишга олиб келади.

    Касблар бўйича таълим тармоқ стандартлари ва ўқув фанлари дастурида белгиланган, ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантирувчи, ўқув жараёнини мажмуавий лойиҳалаш асосида кафолатланган натижалар, мустақил билим олиш ва ўрганишни ҳамда назоратни амалга оширишни таъминловчи методик ҳужжатга айланиб, бунинг ёрдамида бошқа ўқитувчилар учун ҳам услубий қўлланма сифатида хизмат қилади. Ўқув-методик мажмуа ўқувчининг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-услубий манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, электрон таълим ресурслари, ўқитиш технологияси, ўқитиш ва назорат воситаларини ўз ичига қамраб олади.

    Ўқув-методик мажмуа йилдан-йилга бойитиб борилади, бу таълим сифатини янада ошириб боради.

    Марҳабо ҚУРБОНОВА,

    Учқўрғон иқтисодиёт коллежи кафедра мудири.

    Мавзу бўйича барча саволларга батафсил жавоб ҳамда услубий ёрдам олишни истаганлар муаллифнинг +998 93 493-68-29

    телефон рақами ёки Учқўрғон иқтисодиёт коллежининг

    nam.uik@markaz.uz электрон почтасига мурожаат этиши мумкин.

     

    ЎҚУВ-МЕТОДИК МAЖМУA – Дaвлaт тaълим стaндaрти, касблар бўйича таълим тармоқ стандартлари ва ўқув фанлар дастурида белгиланган, ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришни, ўқув жараёнини мажмуавий лойиҳалаш асосида кафолатланган натижалар, мустақил билим олиш ва ўрганишни ҳамда назоратни амалга оширишни таъминлайдиган методик ҳужжат бўлиб, ўқувчининг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-услубий манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, электрон таълим ресурслари, ўқитиш технологияси, ўқитиш ва назорат воситаларини ўз ичига қамраб олади.

Маънавият

  • Энг яхши дўст
    Энг яхши дўст
    15.12.2018 4

    Дунёда шундай бир неъмат борки, уни донолар руҳнинг озуқаси, маърифатнинг калити, маънавиятнинг илдизи дейдилар. Бу - китобдир.

Адабиёт

  • Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    15.12.2018 4

    Энди мен ҳам йигит ва қиз ҳолига тушиб қолдим. «Эссиз, шундай чиройли, ўқимишли қиз-а?!» - деган сўзлар хаёлимда айлана бошлади. 

Эътироф

  • Чинакам устоз, халқ ўқитувчиси
    16.11.2018 43

    Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз пешқадам ўқитувчи, ўз фанини чуқур билимдони бўлиш билан бирга билганларини бошқаларга ўргатадиган, жамоат ишларида тиниб-тинчимас ташкилотчи сифатида барчанинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон. Унинг 45 йиллик педагогик фаолияти, меҳнатлари кўп бора оммавий ахборот воситаларида ёритилган. Шундай бўлса-да, устоз ҳақида яна бир бор илиқ фикрларни айтишнинг ҳамкасблари учун ибрат мактаби бўлиши, шубҳасиз.