Таълим

  • Маҳорат тажриба ва синовда сайқал топади
    06.03.2019 135

    2018-2019 ўқув йилининг иккинчи ярим йиллигида касб-ҳунар коллежларида касбий фанлар бўйича жорий ва оралиқ назорат турларида тест синовлари ўрнига ёзма ишлар орқали ўқувчилар билимларини баҳолаш тизими тажриба-синовдан ўтказилиши белгиланган. Айни пайтда ўз йўналиши бўйича вилоятдаги етакчи таълим муассасаларидан ҳисобланган Чортоқ маиший хизмат ва Тўрақўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида ушбу янгилик бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Тест ўрнига ёзма иш

    06:24 27 Февраль 2019  Услубий кўмак 166

    Касб-ҳунар таълими Марказининг шу йил 29 январдаги “Касбий фанлар бўйича ўқувчилар билимларини баҳолаш тизимини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 57-сонли буйруғига биноан 2018-2019 ўқув йили иккинчи ярим йиллигида касб-ҳунар коллежларида касбий фанлар бўйича жорий ва оралиқ назорат турларида тест синовлари ўрнига ёзма ишлар орқали ўқувчилар билимларини баҳолаш тизими тажриба-синовдан ўтказилиши белгиланди.

    Юқоридаги буйруққа асосан вилоятимиздаги иккита таълим муассасасида, яъни Чортоқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежида тикув ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи ҳамда Тўрақўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига техник назорат кўрсатиш йўналишларида тажриба-синов ўтказилмоқда.

    Эътироф этиш жоизки, вилоятимиздаги мазкур касб-ҳунар коллежларида тажриба-синов ишлари олиб борилишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш ташкил этилган. Шунингдек, ҳар ойнинг 1 санасига қадар тажриба-синов давомида махсус фан ўқитувчилари томонидан билдирилган таклифларни ўрганиб чиқиш, умумлаштириш ва хулосалар ҳамда таклифларни Марказ Ишчи гуруҳига такдим этиш белгиланган ҳамда тажриба-синов ўтказилаётган касб-ҳунар коллежларида зарур шарт-шароитлар, тажриба-синов ўтказувчи ўқитувчиларни ўрнатилган тартибда рағбатлантириш йўлга қўйилган.

    Таъкидлаш жоизки, ёзма иш материаллари ўқитувчи томонидан текширилади ва 5 баллик тизим асосида ўқувчиларга тегишли балл белгиланади. Ёзма ишларни текширишда ўқувчилар иштирок этишига йўл қўйилмайди. Касб-ҳунар коллежи директорининг кўрсатмаси асосида бошқа ўқитувчилар, иш берувчи вакиллари ёки ота-оналар кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. Ёзма ишлар натижалари қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади:

    - ўқувчи берилган топшириқнинг маъносини тўлиқ тушунса, мустақил хулоса ва қарорлар қабул қила олса, ижодий фикрлаган ҳолда асосий тушунчалар, қоидалар ва қонунларни амалда қўллаб, барча саволларга тўғри жавоб ёзган бўлса, зарур ҳолларда чизмаларни, графикларни, диаграммаларни тўғри чизса, грамматик хатоларга йўл қўймаса - 5 (аъло) балл;

    - ўқувчи берилган топшириқнинг маъносини қисман тушунса, мустақил хулоса ва қарорлар қабул қила олса, ижодий фикрлаган ҳолда асосий тушунчалар, қоидалар ва қонунларни амалда қўллаб саволларга жавоб ёзишда айрим саволлар жавобларини тўлиқ ёзмаган бўлса, зарур ҳолларда чизмаларни, графикларни, диаграммаларни тўғри чизса, айрим грамматик хатоларга йўл қўйса - 4 (яхши) балл;

    - ўқувчи берилган топшириқнинг маъносини қисман тушунса, мустақил хулоса ва қарорлар қабул қилишда қийинчиликларга дуч келса, ижодий фикрлаган ҳолда асосий тушунчалар, қоидалар ва қонунларни амалда қўллаб, саволларнинг барчасига жавоб бермаган бўлса, зарур ҳолларда чизмаларни, графикларни, диаграммаларни келтирмаса, грамматик хатоларга йўл қўйса - 3 (қониқарли) балл;

    - ўқувчи берилган топшириқнинг маъносини саёз тушунса, мустақил хулоса ва қарорлар қабул қилишда қийинчиликларга дуч келса, ижодий фикрлаган ҳолда асосий тушунчалар, қоидалар ва қонунларни амалда қўллаб, топшириқни тўғри баён эта олмаса, зарур ҳолларда чизмаларни, графикларни, диаграммаларни келтирмаса, грамматик хатоларга йўл қўйса - 2 (қониқарсиз) балл қўйилади.

    Сайдулло САЙДАЛИЕВ,

    бошқарманинг методик хизмат бошлиғи.

Маънавият

  • Тиббиётчилар беллашуви
    Тиббиётчилар беллашуви
    25.12.2018 200

    Вилоятдаги тиббиёт коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг билимини муносиб баҳолаш, рағбатлантириш, ўқувчи-ёшлар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, қонунларга бўлган ҳурмат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган танлов уч шарт асосида ўтказилди.

Адабиёт

  • Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    15.12.2018 216

    Энди мен ҳам йигит ва қиз ҳолига тушиб қолдим. «Эссиз, шундай чиройли, ўқимишли қиз-а?!» - деган сўзлар хаёлимда айлана бошлади. 

Эътироф

  • Чинакам устоз, халқ ўқитувчиси
    16.11.2018 236

    Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз пешқадам ўқитувчи, ўз фанини чуқур билимдони бўлиш билан бирга билганларини бошқаларга ўргатадиган, жамоат ишларида тиниб-тинчимас ташкилотчи сифатида барчанинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон. Унинг 45 йиллик педагогик фаолияти, меҳнатлари кўп бора оммавий ахборот воситаларида ёритилган. Шундай бўлса-да, устоз ҳақида яна бир бор илиқ фикрларни айтишнинг ҳамкасблари учун ибрат мактаби бўлиши, шубҳасиз.