Таълим

  • Маҳорат тажриба ва синовда сайқал топади
    06.03.2019 158

    2018-2019 ўқув йилининг иккинчи ярим йиллигида касб-ҳунар коллежларида касбий фанлар бўйича жорий ва оралиқ назорат турларида тест синовлари ўрнига ёзма ишлар орқали ўқувчилар билимларини баҳолаш тизими тажриба-синовдан ўтказилиши белгиланган. Айни пайтда ўз йўналиши бўйича вилоятдаги етакчи таълим муассасаларидан ҳисобланган Чортоқ маиший хизмат ва Тўрақўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида ушбу янгилик бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Ноанъанавий дарс ўтиш усуллари, дидактик ўйинлар

    05:57 24 Декабрь 2018  Услубий кўмак 783

    Ҳозирги пайтда жаҳон миқёсида содир бўлаётган интеграциялашув жараёнида турли соҳа фанларини жадаллик билан ривожланиши, янги-янги кашфиётлар натижасида билимлар уммонини янада чуқурлашиб ва кенгайиб бориши кузатилмоқда.

    Шунинг учун ҳам ҳозир шахсга йўналтирилган ва унинг фаоллигини оширишга қаратилган интерфаол метод ва усуллардан фойдаланишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

    Ўқувчи фаоллигини ошириш ва унда билим олишга нисбатан қизиқиш уйғотишда тил ўйинларининг, яъни дидактик ўйинларнинг роли катта. У дарсни ташкил қилишда ноанъанавий усуллардан фойдаланиш, таълимдаги одатий бир қолипдаги дарс шаклидан қочиб, ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш ва дарсларни қизиқарли ташкил қилишда ёрдам беради.

    Шунингдек, ноанъанавий дарсларда таҳсил олувчилар ўзларини эркин тутадилар. Бу эса уларда эркин, мустақил фикр билдириш кўникмаларини шакллантиради, дарс жараёнидаги турли психологик тўсиқларни олиб ташлайди ва уларнинг фаоллигини таъминлайди.

    “Интерфаол метод” ибораси инглиз тилидаги “interactive” сўзидан олинган бўлиб, у ўқувчиларда фаолликни оширишни ва билимларни фаол ўзлаштиришини назарда тутади.

    Интерфаол методлар билан ишлашнинг бир қатор афзалликлари бўлиб, уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:

    1. Таълим олувчилар билимларни қизиқиш ва иштиёқ билан ўрганадилар. Бу эса уларни фаоллаштиришга олиб келади.

    2. Таълим олувчиларда мустақил ишлаш кўникмалари шакллантирилади.

    3. Ўрганилаётган хорижий тилдан нутқий мулоқотда фойдаланишга эҳтиёж яратади ва ўқувчиларда мулоқотни амалга оширишга нисбатан истак-хоҳиш ҳосил қилади.

    4. Таълим олувчиларда ўз кучларига бўлган ишонч ортади, уларга хато қилишдан қўрқиш, чўчиш каби психологик тўсиқларни енгиб ўтиш имкони яратилади.

    Қуйида интерфаол методлардан айрим намуналар келтирамиз. Уларни ўқиб-ўрганиш ва таълим жараёнида фойдаланиш ўқув жараёнини янада самаралироқ ташкил қилишга ёрдам беради.

    Баҳс-мунозара дарси (Debates)

    Қўлланилиши: Ўқитувчи мавзу танлайди ва шу мавзуга оид зарур маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.

    Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар тайёрлаб қўйилади. Ўқувчилар маълумотлар билан танишгач, саволларга жавоб беришади ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳолда мунозарага киришадилар.

    Бу усул гуруҳларга бўлинган ҳолда ташкил қилинса, янада қизиқарлироқ бўлади, чунки ҳар бир гуруҳ ўз қарашларини ҳимоя қилади. Ўқувчиларда мустақил фикрлаш ва оғзаки нутқ кўникмалари ўсади.

    “Кўп сўз” ёзиш ўйини

    Қўлланилиши: Ўқитувчи ўқувчиларга 5-6 дақиқа ичида берилган мавзуга мос сўзларни ёзиш топшириғини беради. Шу кўрсатилган вақт ичида мавзуга оид кўп сўз ёзган ўқувчи ғолиб чиқади.

    Афзаллиги: Маълум мавзуларга оид сўзларни тез топа билиш кўникмалари ўстирилади, сўз бойлиги ортади.

    “Диққат билан кузат ва эслаб қол” ўйини

    Қўлланилиши: Ўқитувчи расмни кўрсатиб, улардан расмда нималарни кўрганликларини эслаб қолишни ва ўрганилаётган хорижий тилда айтиб беришларини сўрайди. Ким кўп эслаб қолса, шу ўқувчи ғолиб бўлади.

    Шарти: Расм фақат бир дақиқа давомида кўрсатилади холос.

    Афзаллиги: Ўқувчиларда кўриб эслаб қолиш сезгиларини ўстиради.

    “Танишув” ўйини

    Қўлланилиши: Мазкур ўйинда ўқитувчи ўқувчиларни икки гуруҳга бўлади, сўнг маълум вақт ажратилиб унда ҳар бир ўқувчи ўзга гуруҳдаги ўқувчилар билан танишиб, кейин у ҳақида ўқитувчига айтиб бериши керак. Ким танишган кишиси ҳақида кўпроқ маълумот эслаб қолиб айтиб берса, шу ғолиб бўлади.

    “Жумбоқ кўчаси” ўйини

    Ушбу ўйинда ўқувчиларга ўрганилаётган фан юзасидан турли мавзуларга оид ребус ёки бошқотирма (кроссворд)лар берилиб, уларни ечиш сўралади. Буни индивидуал (якка тартибда) ёки гуруҳ-гуруҳ бўлиб ечиш мумкин.

    “Грамматика билимдони” ўйини

    Қўлланилиши: Ўқитувчи бирор бир сўз туркумига мисол тариқасида доскага бир сўз ёзади (масалан, инглиз тилидаги от сўз туркумига оид “pen” сўзини) ва ўқувчилардан от сўз туркумига оид мисоллар ёзишни сўрайди, маълум вақт белгиланиб, шу вақт ичида ким топшириқни тез бажарса ва кўп мисол бера олса, у ғолиб бўлади.

    Шу асосда турли сўз туркумларига мисол ёзиш топшириғини бериш мумкин.

    Афзаллиги: Ўрганилаётган хорижий тилдаги сўз туркумларини фарқлашни ва уларни амалиётда қўллашни ўргатади.

    Мазкур интерфаол методлар ва ноанъанавий дарсларни ташкил қилиш усуллари ўқитувчиларни амалий меҳнат фаолиятларида дарсларни ташкил қилишга ёрдам беради.

    Нодира МУРАДОВА,

    Наманган саноат касб-ҳунар коллежи “Тиллар” кафедраси етакчи ўқитувчиси.

Маънавият

  • Тиббиётчилар беллашуви
    Тиббиётчилар беллашуви
    25.12.2018 222

    Вилоятдаги тиббиёт коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг билимини муносиб баҳолаш, рағбатлантириш, ўқувчи-ёшлар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, қонунларга бўлган ҳурмат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган танлов уч шарт асосида ўтказилди.

Адабиёт

  • Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    15.12.2018 235

    Энди мен ҳам йигит ва қиз ҳолига тушиб қолдим. «Эссиз, шундай чиройли, ўқимишли қиз-а?!» - деган сўзлар хаёлимда айлана бошлади. 

Эътироф

  • Чинакам устоз, халқ ўқитувчиси
    16.11.2018 258

    Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз пешқадам ўқитувчи, ўз фанини чуқур билимдони бўлиш билан бирга билганларини бошқаларга ўргатадиган, жамоат ишларида тиниб-тинчимас ташкилотчи сифатида барчанинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон. Унинг 45 йиллик педагогик фаолияти, меҳнатлари кўп бора оммавий ахборот воситаларида ёритилган. Шундай бўлса-да, устоз ҳақида яна бир бор илиқ фикрларни айтишнинг ҳамкасблари учун ибрат мактаби бўлиши, шубҳасиз.