Таълим

  • Zamonaviy kommunikatsiya vositalari sohasida kadrlarni tayyorlash
    15.12.2018 6

    Rеspublikamizda amalga oshiralayotgan islohotlarning bosh maqsadi va harakatga kеltiruvchi kuchi - har tomonlama rivojlangan barkamol insondir. Mamlakatimizda rivojlanishning muhim sharti zamonaviy iqtisodiyot fan, madaniyat, tеxnika, tеxnologiya rivoji asosida kadrlar tayyorlashning takomillashgan tizimini yaratishdan iborat.

    Замирида ватан тақдири

    11:43 16 Ноябрь 2018  Ёшларга оид давлат сиёсати 63

    Ёшлар - келажагимиз. Бу сўзлар замиридаги ҳақиқатни асло инкор қилиб бўлмайди. Айнан шу боис ҳам мамлакатимизда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, улар истеъдоди ва интилишини қўллаб-қувватлаш, муаммоларига ечим топиш, жамиятда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган.

    Жорий йилнинг 27 июнида Президентимиз томонидан “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги 5466-сонли Фармоннинг қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилиши республика миқёсида минглаб ёшларни тадбиркорликка қўл уришига замин яратди. Хўш, вилоятимизда мазкур Давлат дастури доирасида ўтган қисқа вақт давомида қандай ишлар амалга оширилди?

    Мухбиримиз Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг ёшлар тадбиркорлиги ва туризмни ривожлантириш бўлими мудири Алимардон ТЎХТАНАЗАРОВ билан шу ҳақда суҳбатлашди.

    - Алимардон, юқоридаги Фармон ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари ва истиқболли ғояларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Вилоятимизда Давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан қўйилган илк қадамлар қандай бўлди?

    - Шу йилнинг 27 июнида Президентимиз ушбу Фармонга имзо чеккан бўлсалар, 4 июл куни ушбу муҳим ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди ва унга асосан ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича вилоят, туман ва шаҳар миқёсида комиссиялар, ҳудудий штаб ва ишчи гуруҳлари тузилиб, 805 та ишчи гуруҳига 5590 нафар аъзо бириктирилди.

    Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ташкил этилган учрашувларда вилоятдаги мавжуд барча маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 491855 та хонадонларда яшовчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 767563 нафар йигит-қизлар қамраб олинди. Маълум бўлдики, ёшларнинг 45284 нафари вақтинча ишсиз, уларнинг 23136 нафари ишлаш истагида. 87531 нафар тенгдошимиз турли норасмий ишлар билан банд бўлса, 22181 нафари олий таълим олишни хоҳлайди.

    Ўрганиш давомида 740 нафар йигит-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳокимликлардан ер ва бино сўраб мурожаат қилганликлари ҳам маълум бўлди. 9300 нафардан зиёд ёшлар тадбиркорлик қилиш ниятида, аммо бунинг учун дастлабки билим, тажриба ва сармояга эга эмас. Бошқача айтганда, вилоятда мазкур йўналишда талайгина муаммолар аниқланди.

    - Ана шу муаммолар ечими изланяптими ва ёшларга қандай амалий ёрдамлар кўрсатилди?

    - Муаммоларнинг 3919 таси жойида ҳал этилди, қолгани шаҳар ва туман “Йўл хариталари”га киритилган. Жумладан, ёшларнинг тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш мақсадида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди. Унда 400 га яқин ёшлар қатнашди. Шаҳар ва туманлардаги ҳар бир сектор ҳудудида 33 та “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари ҳамда 12 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг марказлари учун жой ажратилди. Бугунгача Мингбулоқ ва Наманган туманларида “Ёш тадбиркорлар” коворкинг марказлари, шунингдек, Наманган шаҳрида 2 та, Наманган, Поп, Норин ва Уйчи туманларида биттадан “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари фойдаланишга топширилди. Қолганларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этаяпти.

    - Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларига ёшларнинг қизиқиши қандай?

    - Мазкур объектларнинг ташкил этилиши натижасида 253 нафардан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланди. Меҳнат гузарлари нафақат ёшларнинг иш жойи, балки бир-бирларига ҳунар ўргатадиган масканга ҳам айланиб бораётгани қувонарли, албатта.

    - Давлат дастури доирасида жорий йилда вилоятимиз бўйича 296 нафар ёшларга 62 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган. Бу масалада қандай натижаларга эришилди?

    - Жорий йилнинг 29 октябрь ҳолатига 138 нафар ёш тадбиркорларга 31 миллиард 730 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Бу орқали яна 1210 та янги иш ўринлари яратилди. Наманган шаҳри, Уйчи, Мингбулоқ, Поп, Тўрақўрғон туманларида айниқса, тадбиркор йигит-қизлар сони кескин ортганини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз ўринли.

    - Ёшлар кўпроқ қайси соҳаларда тадбиркорликни йўлга қўйишни исташмоқда?

    - Тенгдошларимизни кўпроқ ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳалари қизиқтирмоқда ва ўзларини шу йўналишларда салоҳиятли деб билмоқдалар. Тикувчилик йўналиши бўйича амалга оширилаётган бизнес режаларнинг муваффақияти бу борада ҳам юртимизда ноёб иқтидор эгалари борлигини кўрсатади. Биргина хизмат кўрсатиш ва тикувчилик йўналишлари бўйича ёш тадбиркорларга 18 миллиард сўмдан зиёд кредитлар ажратилгани фикримизнинг ёрқин далилидир.

    - Галдаги режалар, вазифаларга ҳам тўхталиб ўтсангиз.

    - Йил сўнггига қадар ёш тадбиркорлар учун яна 31 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши назарда тутилган. Келгуси йилда эса бу миқдор яна бир неча ўн баробар ортиши кутилмоқда. Мақсадимиз ҳар бир йигит-қизнинг ўз касб-кори, даромад манбаи, доимий иш ўрни бўлишига эришишдан иборат. Унутмаслик керакки, ҳар бир қўллаб-қувватланган бизнес режа ва лойиҳа замирида юрт фарзандининг нафақат ўз келажаги, балки Ватан тақдирига масъуллиги ҳисси ётибди. Шундай экан, “Ёшлар - келажагимиз” дея аталган, эзгу ва хайрли чора-тадбирларни ўзида жамлаган Давлат дастурининг ижросини тўлақонли таъминланиши йўлида бор куч-салоҳиятимизни сарф этиш - ҳар биримизнинг бурчимиз, вазифамиздир.

    Шаҳло ТОШБЕКОВА суҳбатлашди.

Маънавият

  • Энг яхши дўст
    Энг яхши дўст
    15.12.2018 4

    Дунёда шундай бир неъмат борки, уни донолар руҳнинг озуқаси, маърифатнинг калити, маънавиятнинг илдизи дейдилар. Бу - китобдир.

Адабиёт

  • Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    15.12.2018 4

    Энди мен ҳам йигит ва қиз ҳолига тушиб қолдим. «Эссиз, шундай чиройли, ўқимишли қиз-а?!» - деган сўзлар хаёлимда айлана бошлади. 

Эътироф

  • Чинакам устоз, халқ ўқитувчиси
    16.11.2018 43

    Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз пешқадам ўқитувчи, ўз фанини чуқур билимдони бўлиш билан бирга билганларини бошқаларга ўргатадиган, жамоат ишларида тиниб-тинчимас ташкилотчи сифатида барчанинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон. Унинг 45 йиллик педагогик фаолияти, меҳнатлари кўп бора оммавий ахборот воситаларида ёритилган. Шундай бўлса-да, устоз ҳақида яна бир бор илиқ фикрларни айтишнинг ҳамкасблари учун ибрат мактаби бўлиши, шубҳасиз.