Таълим

  • Abdulla Qodiriy shoir bo'lganmi?..
    25.12.2018 110

    XX asr o‘zbek adabiyotining atoqli vakili Abdulla Qodiriy yetuk nosir, o‘tkir hajvgo‘y sifatida tanilgan. Uning “O‘tkan kunlar”, “Mehrobdan chayon” romanlari, “Toshpo‘lat tajang nima deydi?”, “Kalvak mahzumning xotira daftaridan” nomli hajviy hikoyalari adib ijodining salmog‘ini oshirgan. Ammo Qodiriy nafaqat nosir, balki yaxshigina shoir bo‘lgani ko‘pchilikka noma’lum.

    Янгиликлар инновацион ғоялардан бошланади

    06:40 29 Ноябрь 2018  Ёшларга оид давлат сиёсати 112

    Наманган шаҳар ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежида ўтаётган ҳар бир кун ўқувчилар ҳаётида ўчмас из қолдиради. Чунки таълим масканида бир-биридан мазмунли, ўзида янгиликларни жамлаган, таассуротларга бой тадбирлар, кўрик-танловлар, кўргазмалар жуда кўп ўтказилади.

    Куни кеча бўлиб ўтган ана шундай тадбирлардан бирида коллежнинг бошланғич ва мактабгача таълим йўналиши ўқувчиларининг инновацион ғоялари, яратувчанлик қобилият ва салоҳиятларига гувоҳ бўлинди. Ажойиб лойиҳаларни қўл меҳнати билан мактабгача таълим муассасалари ҳамда бошланғич синфлардаги машғулотларда фойдаланса арзигулик ҳаракатланувчи ўйинчоқлар, анжомлар ва жиҳозлар ҳолига келтирган ўқувчилар интилиши ва меҳнати ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

    Негаки, мўъжазгина болалар аравачаси, ундаги махсус жиҳозлар қутиси, ҳаракатланувчи эртак қаҳрамонлари, табиат ва ундаги ҳайвонлар ҳақида билимларни оширишга кўмаклашувчи бошқотирмали кўргазма - буларнинг барчасини ясаш учун ўқувчилар чиқинди материаллардан фойдаланишди. Бир қарашда буларни ана шундай тарзда яратилганига ишонмайсиз, чунки улар бўлажак мутахассисларнинг қалб меҳри, ижодкорлиги мевасидир.

    Айниқса, коллежнинг 307-, 205-, 319-, 315-гуруҳнинг Муҳайё Жўраева, Мукаррам Олимжонова, Мухлиса Хожимирзаева, Зуҳра Одилжонова, Муҳайё Абдувоҳидова каби ўқувчиларининг қўл меҳнати намуналари барчада катта қизиқиш уйғотди.

    - Гуруҳимиз талабалари мактабгача таълим тизимида қўлланилиши мумкин бўлган ҳаракатланувчи бошқотирма макетини ясашди, - дейди 205-гуруҳ раҳбари Севарахон Қорабоева. – Бу бошқотирма ўқувчиларни машғулотга бўлган қизиқишини оширишга, табиат ва ундаги ҳайвонлар ҳақида кўпроқ билим олишга ундайди. Уни машғулот иштирокчиси бўлган боланинг ўзи ҳаракатлантиради. Бошқотирманинг кўрсаткичи қайси ҳайвон, ўсимлик ёки қушни кўрсатса, бола у ҳақида билганларини сўзлаб беради.

    - Бизнинг гуруҳ ўқувчилари ясаган эртак қаҳрамонидан ҳам мактабгача таълим муассасаларидаги машғулотларда унумли фойдаланиш мумкин, - дейди 319-гуруҳ раҳбари Шаҳнозахон Усмонова. – У ҳам кераксиз мато, елим идиш ва турли рангдаги иплардан тайёрланган. Унинг машғулотлар давомида берилган саволларга тўғри ёки нотўғри жавобга кўра ҳаракатланиши болани машғулотда фаол қатнашишга ундайди.

    Тадбир сўнггида фаол ўқувчилар ҳамда гуруҳ раҳбарлари маъмурият томонидан рағбатлантирилди. Тадбирда вилоят касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда “Маҳорат мактаби” газетаси муҳаррири Р. Жумабоева қатнашди. Улар тадбир хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

    Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, мазкур кўргазмада иштирок этган киши улуғ донишманд ва педагогика дарғаларидан бирининг: “Аслида истеъдодсиз боланинг ўзи бўлмайди, ҳамма гап уни илғаб, юзага чиқара олиш ва сайқаллашда”, деган сўзлари исбот талаб этмас ҳақиқат эканини англайди. Шу маънода Наманган шаҳар ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежида ноёб истеъдод эгалари таҳсил олаётир.

    Ўз мухбиримиз

Маънавият

  • Тиббиётчилар беллашуви
    Тиббиётчилар беллашуви
    25.12.2018 75

    Вилоятдаги тиббиёт коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг билимини муносиб баҳолаш, рағбатлантириш, ўқувчи-ёшлар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, қонунларга бўлган ҳурмат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган танлов уч шарт асосида ўтказилди.

Адабиёт

  • Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    15.12.2018 82

    Энди мен ҳам йигит ва қиз ҳолига тушиб қолдим. «Эссиз, шундай чиройли, ўқимишли қиз-а?!» - деган сўзлар хаёлимда айлана бошлади. 

Эътироф

  • Чинакам устоз, халқ ўқитувчиси
    16.11.2018 121

    Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз пешқадам ўқитувчи, ўз фанини чуқур билимдони бўлиш билан бирга билганларини бошқаларга ўргатадиган, жамоат ишларида тиниб-тинчимас ташкилотчи сифатида барчанинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон. Унинг 45 йиллик педагогик фаолияти, меҳнатлари кўп бора оммавий ахборот воситаларида ёритилган. Шундай бўлса-да, устоз ҳақида яна бир бор илиқ фикрларни айтишнинг ҳамкасблари учун ибрат мактаби бўлиши, шубҳасиз.