Таълим

  • Abdulla Qodiriy shoir bo'lganmi?..
    25.12.2018 110

    XX asr o‘zbek adabiyotining atoqli vakili Abdulla Qodiriy yetuk nosir, o‘tkir hajvgo‘y sifatida tanilgan. Uning “O‘tkan kunlar”, “Mehrobdan chayon” romanlari, “Toshpo‘lat tajang nima deydi?”, “Kalvak mahzumning xotira daftaridan” nomli hajviy hikoyalari adib ijodining salmog‘ini oshirgan. Ammo Qodiriy nafaqat nosir, balki yaxshigina shoir bo‘lgani ko‘pchilikka noma’lum.

    Халқ амалий санъати давомчилари

    06:04 10 Ноябрь 2018  Ёшларга оид давлат сиёсати 92

    Чортоқ педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида изланиб иш ташкил этаётган устозлар талайгина. Айнан, уларнинг меҳнати туфайли таълим муассасасида қўлга киритилаётган ютуқлар сони тобора ортиб бормоқда.

    Айниқса “Нафис санъат” тўгараги раҳбари Рустамжон Абдураҳмоновнинг жонкуярлиги, ўз касбига садоқати ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Тўгаракда халқ амалий санъатининг керамика, ҳайкалтарошлик ва миниатюра турлари ўргатиб борилади. Изланувчан устознинг кўп йиллик меҳнатлари ўз мевасини берди. У вилоятимизда ўтказилган “Ташаббус - 2018” танловининг ғолиби сифатида республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

    - Устозимизнинг ҳар бир ютуғи жамоага янги руҳ, янги-янги ғоялар йўлида изланиш шижоатини бахш этади, - дейди коллеж директори Қосимжон Абдураҳимов. - У кишининг шогирдлари сони 100 нафардан ортиқ, десак, муболаға бўлмайди. Бугунги кунда улар нафақат вилоятда, балки республика миқёсида катта ютуқларга эришмоқда.

    Рустамжоннинг шогирдларидан Шерали Қодиров яқинда бўлиб ўтган “Тошкент - 2018” санъат ҳафталигида 105 та давлатдан ташриф буюрган меҳмонларга махсус кўргазма ташкил этди. Устози изидан борган Маржона Абдуллажонова эса “Ташаббус - 2018” республика танловининг “Энг яхши инновацион ғоя” номинацияси вилоят босқичи ғолибига айланди.

    Шубҳасиз, бу ютуқларда Р. Абдураҳмоновнинг ҳиссаси улкан. Биз устозга келгусида муваффақиятлар сира тарк этмаслигини, ҳамиша шогирдлар ардоғида бўлишини ният қилиб қоламиз.

    М. Умматов

    М. Қосимов олган суратлар.

Маънавият

  • Тиббиётчилар беллашуви
    Тиббиётчилар беллашуви
    25.12.2018 75

    Вилоятдаги тиббиёт коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг билимини муносиб баҳолаш, рағбатлантириш, ўқувчи-ёшлар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, қонунларга бўлган ҳурмат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган танлов уч шарт асосида ўтказилди.

Адабиёт

  • Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    Кейин дарду ҳасратда қолманг…
    15.12.2018 82

    Энди мен ҳам йигит ва қиз ҳолига тушиб қолдим. «Эссиз, шундай чиройли, ўқимишли қиз-а?!» - деган сўзлар хаёлимда айлана бошлади. 

Эътироф

  • Чинакам устоз, халқ ўқитувчиси
    16.11.2018 121

    Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз пешқадам ўқитувчи, ўз фанини чуқур билимдони бўлиш билан бирга билганларини бошқаларга ўргатадиган, жамоат ишларида тиниб-тинчимас ташкилотчи сифатида барчанинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон. Унинг 45 йиллик педагогик фаолияти, меҳнатлари кўп бора оммавий ахборот воситаларида ёритилган. Шундай бўлса-да, устоз ҳақида яна бир бор илиқ фикрларни айтишнинг ҳамкасблари учун ибрат мактаби бўлиши, шубҳасиз.